
- Бундай ўйин муҳитида 0:1 ҳисобини ўзгартириш қийин масала эди. Бугунги ўйинда кучли рақибга қарши майдонга тушишимизга қарамай 1 очко олишга муваффақ бўлдик. Ўйин давомида шогирдларим характер кўрсатишга эришдилар. Бизда ҳам, рақибда ҳам бир қанча вазиятлар бўлди. Лекин, омад келавермади. Бугунги ўйинда йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз ва кейинги беллашувларда янада яхшироқ ўйнашга интиламиз. Шу ўринда айтиб ўтишни истардимки, стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган муҳлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ориф Маматказин.
Комилжон Икромов ёзиб олди
Комилжон Икромов ёзиб олди