Орье "Тоттенхэм" билан шартномасини бекор қилди

Alisher
1 сен 2021
Ҳимоячи Серж Орье ва "Тоттенхэм" ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга келишишди.

"Менга "Тоттенхэм"га ўтказган вақтларим ёқди, клуб ва мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман, аммо ҳозир мен учун янги чақириқнинг айни пайти", - деди Орье.

Африкалик футболчига "Уотфорд", "Бетис", "Спартак" ва "Женоа" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Серж Орье 2020/21 йилги мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com