UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  2 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  33 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор Янгиликлар

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор

Беларусь чемпионати тўпурари ва Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга "Ордабаси" қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, Бобир Абдихолиқовга янги мавсумда Конференциялар Лигасига чиқишни ва Қозоғистон чемпионига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Ордабаси" жиддий қизиқиш билдиряпти. 

Аввалроқ форвардга "Хайдук" (Хорватия), Лехия (Польша") ва "Дебрецен" (Венгрия) томонидан қизиқиш бўлган эди. 

25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум "Энергетик-БГУ" сафида 26 та тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган. Шунингдек, у лиганинг энг яхши футболчиси ва энг яхши футболчиси дея эътироф этилганди. 2022 йил эса энг кўп гол урган осиёлик футболчилар ўнлигига киришга эришганди.

Алоҳида айтиш жоиз, Шимкент клуби Шерзод Насруллаевнинг хизматларига ҳам қизиқиш билдириб, таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, шимкентликлар таркибида юртдошимиз Шаҳбоз Умаров ҳам ҳаракат қилади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика