UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  1 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  15 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   17 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  117 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  237 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   15 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото) Янгиликлар

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото)

Бугун биринчи лига вакили “Оқ-тепа” футбол клуби янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.
Маросим икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб “Оқ-тепа” футбол клуби президенти маслаҳатчиси Ғанишер Шоғуломов, клуб вице-президенти Улуғбек Алимов ҳамда жамоа бош мураббийи Александр Мочинов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Кейин эса клуб сафига шу йил келиб қўшилган Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев ва Хуршид Йўлдошев билан ўзига хос суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида бир масалага ойдинлик киритилди, яъни клуб раҳбариятида фаолият юритаётган Ғанишер Шоғуломов гапни лўнда қилиб “Оқ-тепа”нинг мақсади олий лигага чиқиш деди.

“Жамоамиз 2000 йилда ташкил топган. 2006 йилдан бери биринчи лигада иштирок этиб келяпмиз. Бу йил ўз олдимизга бирмунча жиддий вазифаларни қўйдик. Энг асосий мақсадимиз олий лигага чиқиш ҳисобланади. Ўйлайманки, шу вазифани уддалай оладиган таркибни йиға олдик. Шунингдек, жамоа бошқарувига барчангизга яхши таниш Александр Мочиновни таклиф қилдик. Мочинов билан бу вазифани уддалашимизга ишонаман”, - дейди Ғанишер Исломович.

Ўтган йил “Бунёдкор” ўринбосарлари билан ёшлар лигасида ғолиб чиққан Александр Мочинов яна “Оқ-тепа”га қайтди. “Мени бу ерда илиқ кутиб олишди, - дейди Александр Владимирович. – Хабарингиз бор, мураббийлик фаолиятимни илк бор шу клубда бошлаганман. Мана энди орадан бирмунча вақт ўтиб яна шу ерга қайтдим. Бу йил олий лигага чиқиш учун бор куч билан ҳаракат қиламиз”.

-   Александр Владимирович, “Бунёдкор”дан кетиш сиз учун қийин бўлмадими?

-   Албатта, осон бўлмади. Лекин “Оқ-тепа”дан жиддий чақирув бўлгач, обдон ўйлаб кўриб қайтишга қарор қилдим. Чунки ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клубда ишлашни ҳар бир мураббий хоҳлайди.

-   Ҳозирги таркибдан кўнглингиз тўқми?
-   Менимча, ҳеч бир мураббий таркибдан кўнглим тўқ демаса керак. Албатта, камчиликлар бор ва йил давомида шу камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа таркибига янги мавсум арафасида келиб қўшилган футболчиларнинг ҳам нияти улкан. Жумладан, Собир Усмонхўжаев бу борада шундай дейди: “Оқ-тепа”дан таклиф тушгач, кўп ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Чунки жамоанинг режаларидан хабарим бор эди. Қолаверса, ўзим ҳам Тошкентда тўп тепишни истадим.

Ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган Алишер Шоғуломов ҳам жорий чемпионатни “Оқ-тепа”да ўтказадиган бўлди. Алишер Шоғуломов клуб раҳбариятида ишлаётган Ғанишер Шоғуломовнинг ўғли. Хўш, отаси бошқараётган клубда ўйнаш унга босим бўлмайдими?

“Дадамнинг футболга қизиқиши жуда юқори, - дейди ярим ҳимоячи. – Лекин ҳеч қачон ўғлим асосий таркибда ўйнасин деб мураббийларга гапирмаган. Ҳаммасига ўз меҳнатим билан эришиб келяпман. Майдонда номлар эмас, ўйцинчилар ҳаракат қилади. Агар ўйиним қовушмаса, мураббий шартта захирага ўтказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бу мавсумни “Бунёдкор”да бошлашим ҳам мумкин эди, ҳатто Дубайдаги йиғинга ҳам бориб келдим. Лекин Миржалол Қосимов билан гаплашганимда кетмоқчилигимни маълум қилдим. Тўғриси, “Бунёдкор”да ўйнаб кетишга кўзим етмади. Кейин Бахтиёр Ашурматов мени “Навбаҳор”га чақирди, аммо водийга боришни ўзим истамадим. Охири ўз олдига жиддий мақсадни қўяётган “Оқ-тепа”га ўтдим”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика