"Оқ-тепа": Тайёргарлик давом этади, таркибда янгилар бор

Aslanov Jasurbek
5 авг 2015, 18:58
Хабар берганимиздек, жамоамизнинг тоғдаги йиғини якунлангач, футболчиларга икки кунлик таътил берилган эди.

Икки кун давомида ҳордиқ чиқарган футболчиларимиз 3 августдан тайёргарликни давом эттиришмоқда. Айтиш керак, Тошкентда давом этаётган йиғинда янги ўйинчилар кўрикдан ўтмоқда. Хусусан, “Бунёдкор-2”дан Турсун Раҳимбердиев, Шаҳзод Анваров, Даврон Умиров келиб қўшилган бўлса, биринчи босқични “Зомин”да ўтказган Омад Тойлоқов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

Жамоамиз бугун “НБУ-Осиё”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. 8 августда ҳам яна бир ўртоқлик ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz