UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  5 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  4 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  19 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  33 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

"Оқ-тепа" - "Сўғдиёна" 1:2 ёхуд Жиззах клуби олий лигада қолди! Янгиликлар

"Оқ-тепа" - "Сўғдиёна" 1:2 ёхуд Жиззах клуби олий лигада қолди!

Олмалиқда олий лигага ўтиш ўйинида Тошкентнинг "Оқ-тепа" ва "Сўғдиёна" клублари тўқнаш келишди.

Олий Лига йўлланмаси учун ўтиш ўйини. 25 ноябрь (чоршанба)
«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 1:2
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усманов (Тошкент), М. Муҳамедов (Тошкент вил.)

Голлар: Санжар Рашидов 29, - 0:1. Темур Ҳакимов 53, - 1:1. Акмал Абдураҳмонов 77, - 1:2.

"Оқ-тепа": 1.Михаил Наумов, 17.Фарҳод Мираҳматов, 2.Жалолиддин Саидов, 19.Темур Кагиров, 14.Зафаржон Қорақулов, 5.Темур Яфаров (4.Давронбек Умиров, 83), 15.Собир Усмонхўжаев, 7.Анвар Раҳимов, 20.Илдар Магдеев, 11.Темур Ҳакимов, 10.Абдул Азиз Юсупов.
Захира: 35.Рустам Дадабоев, 23.Абдужалил Ҳасанов, 18.Турсунбой Раҳимбердиев, 24.Шаҳзод Анваров, 25.Маъруф Аҳмаджонов.
"Сўғдиёна": 31.Михаил Спиридонов, 6.Собир Ҳамидов (93.Ислом Исоқжонов, 55), 7.Санжар Рашидов, 10.Жасур Ҳакимов (21.Акмал Абдураҳмонов, 74), 17.Музаффар Музаффаров, 19.Сардор Қаҳҳоров, 22.Сайдулло Раҳматов, 23.Бобур Қосимов, 24.Асилжон Бегимқулов, 28.Санжар Риҳсибоев (94.Хуршид Мухторов, 88), 83.Александр Клецков.
Захира: 89.Дониёр Усмонов, 40.Муқимжон Тошматов, 77.Иззат Ғаниев, 88.Қаҳрамон Баҳодиров.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳакимов 52,Жалолиддин Саидов 60, Акмал Абдураҳмонов 79,

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).



ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ, "Сўғдиёна" олий лигада қолди!

90+3. Огоҳлантириш. Сардор Қаҳҳоров

90+2. Акмал Абдураҳмонов бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол ура олмади!

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Санжар Риҳсибоев ўрнига Хуршид Мухторов тушди

86. Хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг "Оқтепа" гол уриши мумкин эди, аммо Магдеевнинг зарбасини Спиридонов қайтарди!

84. Ўзгариш. "Оқтепа". Темур Яфаров ўрнига Давронбек Умиров  тушди

79. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Акмал Абдураҳмонов

78. ЗАРБААА! Абдураҳмонов-Исоқжонов комбинациясидан сўнг Исломбек зарба берди, Наумов тўпни қайтарди.

77. Санжар Риҳсибоевнинг зарбасини Наумов қайтарди, қайтган тўпни Абдураҳмонов дарвозага жойлади - 1:2.

77. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:2. Акмал Абдураҳмонов!!!

74. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жасур Ҳакимов ўрнига Акмал Абдураҳмонов тушди

73. ЗАРБАА! Анвар Раҳимов жамоадошлари бошлаган ҳужумни зарба билан тугатди, зарба устун ёнидан ўтиб кетди

72. Хавфли вазият!!! Абдулазиз Юсупов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Спиридонов  тўпни қайтарди. Юсупов жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди

71. Жасур Ҳакимов жарима майдони ёнида йиқилди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаганини кўрсатди.

69. Хавфли вазият! Темур Ҳакимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

67. Ўйин тенглашди. Иккала жамоа тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда.  

63. Музаффар Музаффаров жарима зарбасини амалга оширди, тўпни Наумов ушлаб олди

62. Огоҳлантириш. Жалолиддин Саидов

59. "Оқ-тепа"нинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Темур Ҳакимов анчагина фаол. "Сўғдиёна" негадир олдинга ўта олмаяпти

58. Зарба! Зафар Қорақуловнинг зарбаси ноаниқ кетди

55. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Собир Ҳамидов ўрнига Ислом Исоқжонов тушди

53. Рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Темур дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўйди - 1:1.

53. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Темур Ҳакимов 1:1

51. Огоҳлантириш. Жасур Ҳакимов ҳакамга эътироз билдиргани учун

49. Хавфли вазият! Музаффар Музаффаров ҳозир 100 фоизли вазиятдан гол ура олмади! Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва Наумовнинг ўзига тўпни тепиб қўйди. Унинг ёнида Ҳакимов бўш эди...

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Биринчи бўлим якунланди. "Оқтепа" - "Сўғдиёна" 0:1 

45. Хавфли вазият! Санжар Рашидовда яна бир имконият. Унинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди

44. "Оқтепа"нинг ҳужуми, Абдулазиз Юсупов тўпни узатди, Спиридовга совға бўлди

39. "Оқтепа" яна жарима тўпига эга бўлди. Раҳимов-Қорақулов-Магдеев-Раҳимов комбинацияси ноаниқ тугади

37. Хавфли вазият! Санжар Рашидов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб тўпни Жасурга оширди, Ҳакимов яна ноаниқ зарба берди.

35. ЗАРБАААААААААААА! Рашидовнинг пасидан сўнг Жасур Ҳакимов зарба берди, Наумов тўпни қайтарди, қайтган тўпга яна Ҳакимов зарба берди, бу сафар ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

33. "Оқтепа" бурчак тўпи тепади. Ошириб берилган тўпга Яфаров зарба берди, ноаниқ

29. Санжар Рашидов чамаси 20 метрлардан кучли ва бурама зарба берди, тўп тўсинга тегди ва Наумовнинг елкасига тегиб дарвоза тўридан жой олди - 0:1.

29. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1 "Сўғдиёна" ҳисобни очди

28. Хавфли вазият! "Оқ-тепа" ҳисобни очиши мумкин эди. Магдеев ҳимоячилардан қочиб кетиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни Юсуповга узатди, Абдулазиз тўпга ета олмади.

27. "Сўғдиёна"дан жавоб ҳужуми. Жасур Ҳакимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

26. Хавфли вазият! "Оқ-тепа"нинг ҳужуми хавфли чиқди, ўнг қанотдан Магдеев узатган тўпни Темур Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

24. "Сўғдиёна" ўз устунлигини гол билан исботлашга уринмоқда, бироқ ҳозирча яққол голга тортадиган вазият бўлгани йўқ.  

20. Бугунги ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов стадиондан томоша қилишмоқда.

18. "Оқ-тепа" жарима тўпига эга бўлди. Қанотга яқин жойдан Анвар Раҳимов ижро этган жарима зарбаси Роналдиньонинг 2002 йил Англияга урган голига ўхшаб кетди. Аммо Спиридонов тўпни ушлаб олди.

15. ЗАРБА! Александр Клецковнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозага борди, Наумов ўз ўрнида

13. "Оқ-тепа"нинг қарши ҳужуми, ўнгдан Темур Ҳакимов тезлик билан жарима майдонига кириб бориб тўп узатди, бу вазиятда уни шериклари қўллаб қувватлашмади.

12. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Сардор Қаҳҳоровнинг узатиб берган тўпини Жасур Ҳакимов дарвозага йўллади, ноаниқ! Гол уриш учун ажойиб имконият эди!

11. ЗАРБА! Музаффар Музаффаров зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Зарба очиқчасига ўхшамади

11. Саидов ўз жарима майдони ёнида Санжар Рашидовни йиқитди. Чамаси 20 метрлардан жарима зарбаси

8. Учрашувда устунлик "Сўғдиёна" томонида, жиззахликлар кўпроқ ҳужум қилишмоқда. "Оқ-тепа" асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратган.

5. ЗАРБА! Дастлабки зарба муаллифи "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Санжар Риҳсибоев. Унинг зарбасидан сўнг Наумов тўпни қийинчилик билан ушлаб олди.

1. Илк ҳужумни "Оқ-тепа" ташкил қилди. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Абдулазиз Юсупов ета олмади. 

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Диққат қилинг иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда. Бугун "Оқ-тепа" оқ, "Сўғдиёна" кўк рангли формада ўйнайди.

- Учрашув бошланишига 10 дақиқа қолди, жамоалар чигалёзди машғулотларни якунлаб кийиниш хонасига кириб кетишди.

- Ўйинни СПОРТ телеканали орқали жонли равишда томоша қилиш мумкин. Баҳсни Зафар Имомхўжаев шарҳлаб боради.

- Ўйин бошланишига 30 дақиқа вақт қолди. Стадионнинг ярми деярли тўлиб бўлди.

- Дастлаб "Сўғдиёна", сўнгра "Оқ-тепа" футболчилари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун майдонга тушиб келишди. 

- Учрашув бошланишига 1 соат вақт қолганида стадионга мухлислар ташрифи у қадар кўп эмас.

- Соат 14:00да бошланадиган ўйинни сайтимиз орқали кузатиб бориш мумкин.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика