UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  0 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  18 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор Янгиликлар

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғин олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов "Оқ-тепа"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида етакчиларга дам беришга қарор қилди ва ёшларга имконият тақдим этди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ёш "лочинлар" ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди. Рақибнинг голларига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Дастлаб Илҳом Алибоев жамоадошининг узатмасидан сўнг гол урган бўлса, Сардор Теляков пенальтини аниқ амалга оширди. "Навбаҳор"да янги келганлардан Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов тўп тепди. "Пахтакор" дарвозабони Умид Ҳамроев илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Майдон эгаларидан Шерзод Қодиров дубль қайд этди, қолган учта голга Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Акобир Тўраев муаллифлик қилди. "Оқ-тепа" таркибида бугун бир қатор янги номлар майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз. "Шўртан"дан Олим Каримов, "Машъал"дан таклиф қилинган Акобир Тўраев айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Қизилқум"га ижарага берилган Шерзод Қодиров ҳам жамоага қайтди. Шунингдек мураббийлар штаби африкалик легионер футболчи Сандей Сонгни синовдан ўтказишмоқда. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Оқ-тепа" - "Навбаҳор" 5:2

Голлар: Шерзод Қодиров (дубль), Сандей Сонг, Идрис Бикмайкин, Акобир Тўраев - Илҳом Алибоев, Сардор Теляков

"Оқ-тепа": Элёр Бахтиёров, Шерзод Қодиров, Достон Баҳромов, Олим Каримов, Маҳсуд Аълохўжаев, Шаҳзод Маъмуржонов, Дилшод Файзиев, Самуэль Опекс, Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Муҳриддин Ботиров

Захира: Жамол Ҳикматов, Савелий Абрамов, Абдулазиз Тошкенбоев, Ислом Бойсариев, Талгат Нигматулин, Акобир Тўраев, Абдулазиз Жўраев.

"Навбаҳор": Умид Ҳамроев, Хушнуд Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзод Ҳамидов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳусайн Эргашбоев, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Бобир Мамажонов, Илҳом Алибоев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика