UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  14 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"Оқ-тепа" - АГМК: превью Янгиликлар

"Оқ-тепа" - АГМК: превью

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида АГМК Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубига қарши ўйнайди.

Мазкур ўйин аввал режалаштирилганидек Тошкентдаги ТТМЙИ стадиони эмас, балки Тошкент вилоятида жойлашган собиқ "Политотдел", ҳозирги "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган "Оқ-тепа" жамоаси илк маротаба АГМК билан тўқнаш келмоқда. Бу жамоани собиқ футболчи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Алишер Шоғуломов бошқариб бормоқда. Айни пайтда бўлажак рақибимиз Ўзбекистон Про-лига Ада 23 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун ўйин олдидан расмий машғулотини Қибрайдаги марказий стадионда ўтказди. "Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов яна сафга қайтган ва умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. 

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги рақибимиз "Оқ-тепа"га қарши илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бунга қадар ушбу жамоалар ўзаро дуч келишмаган. "Оқ-тепа" - АГМК учрашувини ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида соат 17:00да бошланади.


Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.

21 август, чоршанба

17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК

Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Бекзод Арипов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика