UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  14 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Омадсизлар Тошкентда тўқнашади Янгиликлар

Омадсизлар Тошкентда тўқнашади

Суперигада "жўжани санайдиган" вақт келди.

Про лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогар бўлиб турган "Турон" бугун пойтахтда меҳмон бўлади. 

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 35', Умарали Раҳмоналиев - 90', Нурилло Тўхтасинов - 90'

Суперлига. 23-тур

22/10/2021, 18:15

1
:
3
Тугади

Турон

Ҳумоюн Муртозаев - 77'

45'
90'
35'  Хуршид Ғиёсов
59'  Лутфулла Тўраев
66'  Лутфулла Тўраев
70'  Шаҳбоз Эркинов (Умарали Раҳмоналиев)
84'  Суҳроб Иззатов (Улуғбек Абдуллаев)
90'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Нурилло Тўхтасинов
90'  Нурилло Тўхтасинов
90'  Хуршид Ғиёсов
90'  Иброҳим Томива (Умидбек Султонов)
34'  Даян Поньевич
46'  Суннат Эрматов (Синиша Бабич)
46'  Отабек Зокиров (Аслиддин Тоштемиров)
77'  Ҳумоюн Муртозаев
80'  Низомиддин Зиёвуддинов
82'  Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
90'  Сардор Абдураимов (Асилбек Қаюмов)

Яйпан жамоаси 3-бор Тошкентга сафар қиляпти. "Локомотив" ва "Пахтакор" майдонида ўтган олдинги баҳслар Игорь Шквирин шогирдларининг 1 хил ҳисобдаги мағлубияти билан тугаган (3:1).

"Бунёдкор" — "Турон" учрашуви ҳақидаги қизиқарли фактларни келтирамиз.

1. "Бунёдкор" 21 сентябрдан бери Суперлигада ғалаба қозонолмаяпти. "Қалдирғочлар" сўнгги бор "Локомотив" билан ўйина 3 очко олишганди.

2. "Турон" Суперлигадаги охирги ютуғини 14 август куни қўлга киритганди ("Сўғдиёна", 1:0). Шу туфайли бугунги баҳс омади юришмаётган клублар тўқнашуви ҳисобланади.

3. Яйпанликлар бугун Ўзбекистон чемпионатлари доирасидаги сафардаги биринчи ғалабасини қўлга киритишлари мумкин.

4. "Турон" меҳмонда ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди (3 дуранг, 7 мағлубият).

5. "Бунёдкор" жорий мавсум уй ўйинларида умуман ютқазмаган 3 жамоадан бири ("Сўғдиёна" ва "Пахтакор" билан).

6. "Бунёдкор" марказий ҳужумчилари сўнгги 3 ўйинда гол ура олишмади. Жамоа бу баҳсларда 2 та тўп киритди.

7. "Турон"нинг марказий ҳужумчилари бу мавсум фақат 1та гол урган. У ҳам бўлса, 1-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда Жасур Ҳакимов томонидан урилган гол. Шундан кейин урилган 13 голнинг барчаси ярим ҳимоячи ёки ҳимоячилар номига ёзилган.

8. "Бунёдкор" ўз уйида сўнгги мағлубиятини 2020 йилнинг 29 ноябрь куни "Насаф"дан қабул қилиб олган эди. 

9. Бугунги ўйинни Илгиз Танташев бошқаради. Жорий мавсум бухоролик ҳакам ишлаган баҳсларда "Бунёдкор" муваффақият қозонолмаяпти (2 мағлубият, 1 дуранг).

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 35', Умарали Раҳмоналиев - 90', Нурилло Тўхтасинов - 90'

Суперлига. 23-тур

22/10/2021, 18:15

1
:
3
Тугади

Турон

Ҳумоюн Муртозаев - 77'

45'
90'
35'  Хуршид Ғиёсов
59'  Лутфулла Тўраев
66'  Лутфулла Тўраев
70'  Шаҳбоз Эркинов (Умарали Раҳмоналиев)
84'  Суҳроб Иззатов (Улуғбек Абдуллаев)
90'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Нурилло Тўхтасинов
90'  Нурилло Тўхтасинов
90'  Хуршид Ғиёсов
90'  Иброҳим Томива (Умидбек Султонов)
34'  Даян Поньевич
46'  Суннат Эрматов (Синиша Бабич)
46'  Отабек Зокиров (Аслиддин Тоштемиров)
77'  Ҳумоюн Муртозаев
80'  Низомиддин Зиёвуддинов
82'  Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
90'  Сардор Абдураимов (Асилбек Қаюмов)

БУНЁДКОР – ТУРОН
22 октябрь 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:15
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Аббос Аҳроров

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика