UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

"Olympic" навбатдаги назорат учрашувида "Истиқлол"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Olympic" навбатдаги назорат учрашувида "Истиқлол"ни мағлуб этди

Про Лига баҳслари дебют қилишга тайёргарлик кўраётган "Olympic" бугун ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бу сафарги рақиб Про Лиганинг кучли жамоаларидан бир Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси бўлди. Баҳснинг илк бўлими тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимнинг 23 ва 25 дақиқаларида Муҳаммадқодир Раҳимберганов рақиб дарвозасини икки бор аниқ  нишонга олди ва биринчи бўлим "Olympic" 2:0  ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 59 дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Маликшоҳ Расулов ҳисобни биттага қисқартиришга эришди. Бироқ "Olympic" футболчилари 87 дақиқада ажойиб ҳужум ташкил  қилишди ва сўнгги зарбани Саидазамат Мирсаидов дарвозага йўллаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Шу тариқа, бугунги баҳс 3:1 ҳисобида "Olympic"нинг фойдасига ҳал бўлди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Olympic" - "Истиқлол" 3:1 (2:0)

Голлар: 23 - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 1:0, 25- Муҳаммадқодир Раҳимберганов 2:0, 59 - Маликшоҳ Расулов 2:1, 88 - Саидазамат Мирсаидов 3:1.

"Olympic": Хамидилло Абдунабиев, Жавохир Абдуалиев, Шаҳзод Тоиров, Хамид Рустамхонов, Озод Рамазонов, Азамат Ҳалилов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асад Каримов, Руслан Жиянов, Муҳсин Норматов, Шоҳжаҳон Султонмуродов.

Захирадан тушганлар: Владимир Назаров, Бегзод Шамсиев, Элдор Бегимов, Жалол Садиков, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Фаррухбек Мухторов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Тимур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов

"Истиқлол": Фарруҳ Турдалиев, Аҳрор Ўктамов, Иқбол Бобохонов, Абдуҳолид Қурбонов, Аббос Махситалиев, Сардор Сотволдиев, Маликшоҳ Расулов, Мансур Саидов, Шоҳруҳ Бойқўзиев, Дилёр Эрматов, Элёр Мамасолиев.

Захирадан тушганлар: Раҳматилло Ўктамов, Достонбек Ўринбоев, Хушнуд Бозоров, Достон Бобожонов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика