UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Олтита жамоа Евро-2024га деярли чиқиб бўлди. Барча гуруҳлардаги вазият (Таҳлил) Янгиликлар

Олтита жамоа Евро-2024га деярли чиқиб бўлди. Барча гуруҳлардаги вазият (Таҳлил)

Кутилмаганда, Молдова, Албания ва Руминияда Евро-2024 финал босқичига чиқиш учун яхши имконият бор

Евро-2024 саралаш баҳсларининг гуруҳ босқичининг экваторига ҳам етиб келдик. Ҳозирча Германия (мусобақа мезбони)дан ташқари ҳеч ким финал босқичига йўлланмани нақд қилгани йўқ. Бироқ Шотландия, Франция, Англия, Бельгия, Австрия ва Португалия ўз гуруҳларида катта имкониятга эгалар. Ҳозир 10 та гуруҳдаги ҳолат ҳақида фикр билдириб ўтамиз.


А — гуруҳи. Бу ерда дастлабки икки ўринни эгаллайдиган жамоалар деярли аниқ

Кутилганидек, Испания анча ўзига келиб олди. Сентябрь ойидаги саралаш баҳсларида Грузия (7:1) ва Кипр (6:0) ҳисобида мағлуб этилганидан сўнг испанлар турнир жадвалининг 4-поғонасидан 2-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, “Қизил фурия” рақибларидан битта кам ўйин ўтказган. Октябрь ойида улар гуруҳдаги асосий рақиблари Шотландия ва Норвегияга қарши майдонга тушади. Айнан шу баҳслардан сўнг А гуруҳидан деярли кимлар келаси йил Германияга боришлари аниқ бўлади.

B — Гуруҳи. Нидерландия бир ҳафта ичида 2 поғонага кўтарилиб олди

Гуруҳ етакчиси Франция сентябрь ойида фақатгина Ирландияга қарши майдонга тушди ва қийинчиликсиз ғалаба қозонди. Французлар ҳозирча гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этмоқда. Улардан кейинги ўринларда Нидерландия ва Греция кетмоқда. Нидерландия бир ҳафта аввал турнир жадвалида 4-ўринда эди. Бироқ улар шу бир ҳафта ичида гуруҳдаги асосий рақиблари Греция ва Ирландияни мағлуб этди ва 2-поғонага кўтарилиб олди. Ҳозирча уларнинг очколари Греция билан бир хил, бироқ “Лолалар юрти”нинг захирасида битта ўйин бор.


C — Гуруҳи. Спаллеттининг дебюти жуда омадсиз бўлиши мумкин эди

Англия Украина билан дуранг ўйнаганига қарамасдан, гуруҳда анча яхши ҳолатда. Бу гуруҳда бир йўлла учта терма жамоа иккинчи ўрин учун курашади. Италия Украина ва Шимолий Македонияга нисбатан яхшироқ ҳолатда. Уларда битта захира ўйин ҳам бор. Спаллеттинг дебюти бироз қийин ўтган бўлсада, улар 2 та турда 4 очко олишга эришдилар.



D-Гуруҳи. Хорватия катта “сакраш” қилди

Бундан бир ҳафта аввал ушбу гуруҳда Хорватия терма жамоаси тўртинчи эди. Бироқ, Далич жамоаси Латвия ва Арманистонни мағлуб этганидан сўнг гуруҳ етакчисига айланиб олди. Шунингдек, уларда битта плюс ўйин бор. Иккинчи ўрин учун Туркия ва Арманистон ўзаро рақобат қилиш эҳтимоли юқори. Шунингдек, Уэльсни ҳам эсдан чиқармаган маъқул.

E-Гуруҳи. Польша терма жамоаси муваффақиятсизликка жуда яқин

Ўтган йили поляклар ЖЧ-2022 да яхши иштирок этиб, гуруҳ босқичидан чиққанди. Энди эса келаси йил бўлиб ўтадиган Евродан қуруқ қолишлари мумкин. Гуруҳ босқичининг якунига учта тур қолди. Ҳозирча улар 6 очко билан 4-ўринда. Улар сентябрда Фарер оролларини мағлуб этишди ва гуруҳ етакчиси албанларга мағлуб бўлишди.

F - гуруҳи. Барчаси деярли ҳал бўлган гуруҳ

Бу ерда деярли барчаси ҳал деса бўлади. Беш тур якунига келиб, Австрия ва Бельгия 13 тадан очко тўплаган ҳолда гуруҳда етакчилик қилишмоқда. Учинчи ўриндаги Швецияда эса очколар сони 6 та.



G-Гуруҳи. Келаси ой Сербиянинг тақдири ҳал бўлиши мумкин

Ушбу ойда гуруҳнинг асосий баҳсида Венгрия Сербия майдонида ғалаба билан қайтди. Келаси ой эса Сербия Будапештга боради. Умуман олганда, келаси ой Сербия учун жуда муҳим. Сабаби октябрда серблар асосий рақиблари Венгрия ва Черногорияга қарши майдонга тушади. Улар келаси ой гуруҳда бирга кўтарилиб олишлари ёки учинчи ўринга тушиб кетишлари мумкин.

H-Гуруҳи. Қўшниларимиз сенсация қила олишадими

Қўшниларимиз сентябрь ойида Финляндияга мағлуб бўлишди, бироқ Шимолий Ирландияни мағлуб этиб, очколар сонини 12 тага етказиб олишди. Қозоқлар тарихда илк бор Европа чемпионати саралаш баҳсларида шунча очко тўплашга эришдилар. Гуруҳда Дания ва Словения 13 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Қозоғистон ва Финляндиянинг ҳисобида 12 тадан очко бор. Айнан шу тўрт жамоа келаси йил бўлиб ўтадиган Евро-2024 учун бериладиган 2 та йўлланма учун курашади. Бу жамоалар орасида энг қийини Словенияга қарши бўлиши мумкин. Чунки айнан уларда Сан-Маринога қарши баҳс йўқ.

I-Гуруҳи. Швейцарияда бирда, Руминия эса иккинчи ўринда

Cентябрь ойидаги календарь бўйича Белоруссия термасида имкониятлар яхши эди. Улар бунинг учун Андорра ва Исроилни мағлуб этишлари талаб этиларди. Бироқ ҳар икки баҳсда ҳам МДХ вакили ғалаба қозона олмади ва ўз имкониятларини деярли йўқотди. Германия мезбонлик қиладиган Европа чемпионати йўлланмаси учун ушбу гуруҳда Швейцария, Руминия ва Исроил кураш олиб боради.

J-Гуруҳи. Португалия саралашдаги энг яхшиси

ЖЧ-2022 саралашидан қийинчилик билан финал босқичига йўл олган Португалия Евро-2024 саралашидан қийинчиликсиз ҳаракат қилмоқда. Олтита баҳсда барчаси ғалаба ва голлар нисбати 24-0. Шунингдек, фақатгина Роналду жамоаси учинчи ўриндаги жамоадан 8 очко ўтиб кетган. Иккинчи йўлланма учун Словакия ва Люксембург ўзаро баҳс олиб боради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика