UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Олтин тўп"ни хоҳлайди, Леброн билан тенглаштирилади, "Реал"га ўтишни истисно этмайди — Мбаппенинг NYT'га берган интервьюсидан асосий қисмлар Янгиликлар

"Олтин тўп"ни хоҳлайди, Леброн билан тенглаштирилади, "Реал"га ўтишни истисно этмайди — Мбаппенинг NYT'га берган интервьюсидан асосий қисмлар

Ва Макрон билан суҳбат тафсилотлари.


Килиан Мбаппе — сўнгги кунларнинг асосий қаҳрамонларидан. Ҳужумчи "Ювентус"га қарши ўйиндаги дубли туфайли барчадан тез (23 ёш ва 260 кун) Чемпионлар Лигасида 35та гол урди — ҳатто Лео Месси (23 ёш 307 кун)дан ҳам ўтиб кетди.


Француз куни кеча The New York Times'га интервью бериб, "Реал"га амалга ошмай қолган трансфер, "Олтин тўп" режалари ва ҳатто Эммануэль Макрон ҳақида гапирди.


15 ёшида ўзини Times журналининг муқовасига жойлаштирди. Тўрт йил ўтиб ҳақиқийсида пайдо бўлди.



2014 йилда Мбаппе ҳали "Монако" академиясида бўлганида, мураббийлар Килиан ва унинг жамоадошларидан қандайдир журнал муқовасига ўзларини қўйишни сўрашган. Мбаппе майдалашиб ўтирмади ва ўзини Times'га "қўйди" — "Маэстро" деб имзо чекди ва бир неча сарлавҳалар ўйлаб топди. Унинг ҳаёлича, Жозе Моуринью форварднинг тез орада порлаши, Дидье Дешам эса терма жамоага чақирмоқчи эканлиги ҳақида айтган.


Мбаппе тўрт йил ўтиб Times'нинг ҳақиқий муқовасида пайдо бўлди.


"Ақлдан озиш, — деди футболчи The New York Times'да. — 15 ёшингизда сизда мақсадлар бор — барча болаларда амбициялар бор. Аммо, ҳаммаси ҳақиқатга айланганда, бу ажойиб бўлади".


Эмерига шарт қўйди — ёмон ўйинлардан сўнг уни захирага жойламаслик


Мбаппе ПСЖга 2017 йилда ижара асосида ўтди ва маълум бўлишича, Унаи Эмерига шарт қўйган: муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг уни захирага "михламаслик". Фақатгина у кетма-кет бир неча ўйинларда муваффақиятсизликка учрамаса.



"Унинг ўшандаёқ фаолиятида режаси бор эди. У айтди: "ПСЖ билан беш йиллик шартнома тузаман, шундан сўнг кейинги қадамлар ҳақида ўйлаб кўраман", — дея Унаи Эмерининг Мбаппе билан 2017 йилда илк бор гаплашганидан кейинги сўзларини иқтибос келтирди The New York Times.


Хайрия ишлари билан шуғулланади ва Леброн билан тенглаштирилади


Килианда Париж ва унинг атрофидаги камбағал болаларга ёрдам берадиган хайрия фонди бор. Мбаппе футболчилар бошқаларга ёрдам беришга интилаётганидан жуда ҳам мамнун эканлигини айтди. Пандемия пайтида у Маркус Рэшфордни Британиядаги болалар ва камбағалларга ёрдам бериш учун бир нечта кампаниларни муваффақиятли ташкил этгани билан табриклади.


Мбаппе бизнес ва хайрия ишларини қуришда Леброн Жеймсга эргашади. Улар тўрт йил олдин Nike тадбирида танишишган. "Леброн — мен учун руҳлантирувчи ва доно маслаҳатчи", — дейди Килиан.


Парижда пул учун қолмаганини айтади


Мбаппе Мадриднинг "Реал" клубини пул туфайли рад этмаганини таъкидлайди: "Сабаби ҳар қандай клубга борсам, пул оламан".


Аммо, Мбаппе келажакда "Мадрид" учун ўйнашини истисно этмади: "Ҳеч қачон нима бўлишини билмайсан. Мен ҳеч қачон ушбу клубда ўйнамаганмана, аммо "Реал" уйим ёки шунга ўхшаш нимадирдай кўринади".


Мбаппе ПСЖ билан шартномани жумладан Макрон сабаб узайтирди


Мбаппе Франция президенти унинг ПСЖда қолиш қарорига таъсир кўрсатганини айтди: "Ҳеч қачон келажагим ҳақида Франция президенти билан гаплашаман деб ўйламагандим. Бу даҳшат".



У менга айтди: "Сени қолишингни хоҳлайман. Ҳозир кетишингни хоҳламайман, сен мамлакат учун жуда муҳимсан. Ҳали "Реал"да ўйнашга улгурасан, ҳозир тўхта". Албатта, президент сенга бундай гапирганда, буни ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ".


Месси ва Роналдудан сўнг "Олтин тўп"ларни олишни хоҳлайди


Килиан учун ПСЖ билан Чемпионлар Лигасидаги соврин бош мақсадлигича қолмоқда, аммо, албатта, у "Олтин тўп" учун ҳам даъвогарлик қилади. У Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг ўринбосари бўлишга тайёрлигини айтади.


"Уни тез орада ютаман деб ўйлайман. Доим у ҳақида орзу қилишимни айтганман. Менда чегаралар йўқ. Шундай экан, сиз айтганингиздек, албатта янги авлод келади. Роналду ва Месси тўхтайди. Яна кимдир, янги кимдир пайдо бўлиши керак".


Мбаппе ҳаётдан тўлақонли мамнун, аммо эрта улғайганига афсус қилади


"Афсус қиладиган ягона нарсам, — эркак сифатида эрта улғайдим, — деб қайд этди Килиан интервью сўнггида. — Аммо, бу мен доим хоҳлаган ҳаёт. Мен жуда ҳам бахтли ва миннадорман".





Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика