UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  132 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди" Янгиликлар

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни ёмон бошладик, четлатишлардан кейин янада қийин бўлди, қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширдик, футболчиларим функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасликлари кўринди, анчадан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаётганимиз ўз сўзини айтди, шуларни ҳисоб олганда бугунги дуранг биз учун қониқарли натижа бўлди.

- Бугун икки футболчингиз қизил карточка олди. Уларнинг ўрнини боса оладиганлар борми?

- Худога шукурки, таркибимизда футболчилар кўп ва бугун четлатилганлар ўрнини боса оладиганлар бор.

- Бугун ғалаба қозона олмадинглар, нима деб ўйлайсиз гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, олдинда иккита ўйинимиз бор, кураш охирги тургача давом этади.

- Бугунги омадсиз ўйинга нима сабаб бўлди? Ўйин амалиёти камлиги, ҳакамлик ёки бошқа сабаб?

- Ҳакамлик билан муаммо бўлмади, биз ноябрь ойидан буён расмий ўйинлар ўтказмадик, йигитлар функционал жиҳатдан юқори ҳолатда эмаслар, иккита четлатишга қарамай йигитлар қўлларини туширишмади, охиригача курашишди. Умуман олганда бизга ўйин амалиёти етишмади, аммо буни тўғриласа бўлади.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика