UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  34 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  2 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди" Янгиликлар

"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйинни ёмон бошладик, четлатишлардан кейин янада қийин бўлди, қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширдик, футболчиларим функционал жиҳатдан ўйинга тайёр эмасликлари кўринди, анчадан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаётганимиз ўз сўзини айтди, шуларни ҳисоб олганда бугунги дуранг биз учун қониқарли натижа бўлди.

- Бугун икки футболчингиз қизил карточка олди. Уларнинг ўрнини боса оладиганлар борми?

- Худога шукурки, таркибимизда футболчилар кўп ва бугун четлатилганлар ўрнини боса оладиганлар бор.

- Бугун ғалаба қозона олмадинглар, нима деб ўйлайсиз гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, олдинда иккита ўйинимиз бор, кураш охирги тургача давом этади.

- Бугунги омадсиз ўйинга нима сабаб бўлди? Ўйин амалиёти камлиги, ҳакамлик ёки бошқа сабаб?

- Ҳакамлик билан муаммо бўлмади, биз ноябрь ойидан буён расмий ўйинлар ўтказмадик, йигитлар функционал жиҳатдан юқори ҳолатда эмаслар, иккита четлатишга қарамай йигитлар қўлларини туширишмади, охиригача курашишди. Умуман олганда бизга ўйин амалиёти етишмади, аммо буни тўғриласа бўлади.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика