UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  5 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  9

Олмалиқдаги ўйинда пенальти кўрамиз, карточкалар кўп бўлади Янгиликлар

Олмалиқдаги ўйинда пенальти кўрамиз, карточкалар кўп бўлади

Суперлига 8-турининг сўнгги ўйини бугун Олмалиқда ўтказилади. Мезбон АГМК пойтахтнинг "Бунёдкор"ини қабул қилади.

ОКМК

Санжар Турсунов - 58', Санжар Турсунов - 74', Сардор Раҳмонов - 77'

Суперлига. 8-тур

14/05/2021, 18:55

1
:
3
Тугади

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 38'

45'
90'
34'  Йован Жокич
46'  Элвин Фортес (Ҳусниддин Ғофуров)
46'  Миржамол Қосимов (Дилшод Жўраев)
58'  Санжар Турсунов
74'  Санжар Турсунов
77'  Сардор Раҳмонов
79'  Александр Касьян (Зафар Полвонов)
85'  Шоҳруҳ Гадоев (Муроджон Тошматов)
88'  Санжар Турсунов (Аббос Отахонов)
12'  Иброҳим Ибрагимов
23'  Миржаҳон Мираҳмадов
38'  Хуршид Ғиёсов
60'  Фаррух Икромов (Лутфулла Тўраев)
73'  Суҳроб Иззатов (Иброҳим Томива)
88'  Иброҳим Ибрагимов (Суннатилла Абдуллажонов)
88'  Хуршид Ғиёсов (Санжар Рашидов)
88'  Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов)

Мазкур баҳсни Илгиз Танташев бошқариши эълон қилинган эди. Шу туфайли 37 ёшли реферининг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Қаттиққўл

Ушбу ҳакам  Суперлиганинг жорий мавсумида энг қаттиққўл арбитр бўлиб турибди. У ўзи ишлаган 5 ўйинда чўнтагидан 32 бор сариқ, 1 марта қизил карточкани чиқарган. 1 ўйинда карточка кўрсатиш бўйича рекорд ҳам ҳозирча бухоролик реферига тегишли бўлиб турибди. У 5 май куни ўтказилган "Андижон" 1:2 "Қўқон-1912" ўйинида футболчиларни 9 бор жазолаган.

Шундан келиб чиқсак, бугунги ўйин ҳам сариқ рангли карточкаларга бой бўлса керак.

5 ўйин - 5 пенальти

Яна шуни таъкидлаш керакки, Танташев ўзи ишлаган ўйинларнинг барчасида 11 метрлик нуқтага ишора қиляпти. Кўрамиз, бу анъана Олмалиқда ҳам даво м этадими.

АГМК иштирокидаги 1-ўйин

Илгиз Танташев жорий мавсум "Бунёдкор" иштирокидаги 2 та ўйинни бошқарган. Улардан бирида "қалдирғочлар" "Металлург"га имкониятни бой берган бўлса (2-тур, 1:0), иккинчисида "Сўғдиёна" билан дурангга рози бўлган (5-тур, 2:2). Бугунги баҳс бухоролик рефери учун жорий мавсумда АГМК иштирокидаги биринчиси бўлади.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 18:50да старт олади.

Coca-Cola Суперлига. 8-тур

14 май, жума

АГМК – БУНЁДКОР
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Илья Ильин
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика