UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Ямал тарихга кирди  2 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  5 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  3 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  117 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди Янгиликлар

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди

Кеча жамоа Олмалиқ шаҳрида навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
2014 йилги чемпионатда 6-ўринни эгаллаган "Олмалиқ" қайд этган натижа аввалгисига қараганда бир поғона паст бўлди. Йилдан йилга ўз таркибини шакллантириб, юқори натижалар сари интилаётган жамоа учун бу кўрсаткич қониқарли эмас, албатта. Шу сабабли, жамоа раҳбарияти навбатдаги мавсумда таркибда бир қатор ислоҳотлар амалга оширишни режалаштирган. Бугундан Олмалиқда бошланган машғулотларда бир қатор етакчи футболчилар иштирок этишмади. Жумладан, Шакер Зуаги, Обид Жўрабоев ва Достон Абдураҳмонов "Бунёдкор"да ўтишга яқин бўлса, Дарко Станоевич ва Петар Франжич ҳам жамоа таркибини тарк этган. Яна бир қатор футболчиларнинг ҳам жамоада қолиш қолмаслиги 27 декабрга қадар давом этадиган машғулотлардан сўнг маълум бўлади.

Дастлабки кунги машғулотда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Тимур Ғаниев, Шоҳрух Эшбўтаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Сарвар Жўраев, Абдумалик Тошпўлатов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Дилявер Абибуллаев, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Зафар Полвонов, Ислом Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Шариф Мирзаев, Қадамбой Нурметов.

Бироз бетоблиги сабаб Тимур Кагиров ва Аброр Каримов машғулотда иштирок этмади. Тимур Ҳакимовнинг ижара муддати якунига етганлиги боис, "Пахтакор"га қайтган.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика