UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  2 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  3 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  20 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14

"Олмалиқ" сафида 125-футболчи Янгиликлар

"Олмалиқ" сафида 125-футболчи

Теглар :  Олмалиқ
Кеча жамоамиз 6-турдан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" жамоасига қарши майдонга тушди.

"Бунёдкор" билан ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг, жамоа бош мураббийи таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижага ижобий таъсир этди, дейиш мумкин. Наманганликларга қарши ўйиннинг 81-дақиқасида 1996 йилда таваллуд топган Суннатулла Абдуллажонов захирадан майдонга туширилди. У жамоамиз таркибида энг кўп майдонга тушган Зоҳир Пиримовни алмаштирди. 177 учрашувда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган ярим ҳимоячи ўрнини тўлдирган Суннатулла жамоамиз сафида майдонга тушган 125-футболчи бўлди. У шунингдек, бу мавсумда "Олмалиқ" либосида ҳаракат қилаётган энг ёш футболчи бўлиб турибди. Абдуллажонов майдонга тушган санада 19 ёш 184 кунлик бўлганлиги статистикада акс этди.

Жамоамиз таркибида майдонга тушган энг ёш футболчилар статистикаси йиллар бўйича қуйидаги кўринишга эга:

2008 йил. Фаррух Нурлибоев - 17 ёш 285 кун;
2009 йил. Исроил Эргашев - 17 ёш 311 кун;
2010 йил. Исроил Эргашев - 18 ёш 256 кун;
2011 йил. Исроил Эргашев - 19 ёш 247 кун;
2012 йил. Азамат Исроилов - 20 ёш 147 кун;
2013 йил. Диёр Туропов - 18 ёш 236 кун;
2014 йил. Диёр Туропов - 19 ёш 250 кун;
2015 йил. Муҳаммад Исаев - 20 ёш 303 кун;
2016 йил. Суннатулла Абдуллажонов - 19 ёш 184 кун...

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика