"Олмалиқ": Нассер Менассел ва Гай-этано Юсупов ҳақида

Narzulla Saydullayev
22 фев 2014, 08:32
Кеча жамоамиз Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси билан ўтказган ўртоқлик ўйинида икки нафар легионер кўрикдан ўтганини хабар бергандик.
Асосий таркибда майдонга тушган (Носир) Нассер Менассел 1983 йил 6 январда таваллуд топган. Марказий ярим ҳимояда тўп сурувчи бу футболчи Жазоир ҳамда Франция фуқаролигига эга. 2003-2007 йилларда Франциянинг "Гренобл" жамоасида ўйнаган Нассер  (Суратда 21-рақамда)  кейинчалик Руминия чемпионатида  ("Отопени", "Интернациональ", "Пандури", "Клуж", "Брасов") тўп сурган.  Айни вақтда у жамоамиздан кўрикдан ўтмоқда. Иккинчи легионер эса туркманистонлик Арслонмурод Омонов қанот ярим ҳимоясида тўп суради. У бундан бир муддат аввал ҳам жамоа машғулотларида иштирок этганди.

Гай-этано Юсупов ҳақида айтадиган бўлсак, у Тошкент шаҳридан. Ҳужумчи амплуасида тўп сурувчи бу йигит 1995 йилда таваллуд топган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›