"Олмалиқ" 7 ўйиндан буён камида иккитадан гол ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
22 мар 2014, 09:12
Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби олий лиганинг иккинчи турида ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Дастлабки турни ҳам ўз уйида "Металлург"га қарши ўтказган "Олмалиқ" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Эътиборлиси жамоа ўтган мавсумнинг охирги 6 учрашувида ўз дарвозасидан камида иккитадан гол ўтказиб юборган. Бу анъана давом этадими ёки йўқми 23 март кунги "Сўғдиёна"га қарши ўйинда билиб оламиз.


2013 йил. 20-тур
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" 1:3

21-тур
"Олмалиқ" - "Бухоро" 3:2

22-тур
"Бунёдкор" - "Олмалиқ" 4:1

23-тур
"Олмалиқ" - "Динамо" 3:2

24-тур
"Олмалиқ" - "Гулистон" 5:3

25-тур
"Қизилқум" - "Олмалиқ" 4:2

26-тур
"Олмалиқ" - "Насаф" 2:2

2014 йил. 1-тур
"Олмалиқ" - "Металлург" 3:2

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia