UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  5 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз Янгиликлар

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Ҳусниддин Ғофуров таваллуд кунини нишонламоқда.

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олган  Ҳусниддин Ғофуров 26 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи жорий мавсум бошида "Сурхон" жамоасининг аъзосига айланди. Бугунга келиб у жамоасининг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қаҳрамонимиз футболга кириб келиши ва илк жамоаси ҳақида қуйидагича сўзлайди.

"Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган. Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим"


Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилги мавсумни тўлиқ "Локомотив" сафида ўтказди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Унинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебюти 2014 йилга тўғри келади. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов 20 ёшни қарши олиш арафасида турган Ҳусниддин Ғофуровни таклиф қилади ва Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Уммон терма жамоасига қарши учрашувда ишонч билдиради. У илк чақирувдаёқ асосий таркибда майдонга тушганди. Шундан сўнг уни Олимпия терма жамоамиз бош Самвел Бабаян 2016 йил Қатар мезбонлигидаги Осиё чемпионатига олиб боради ва Жанубий Кореяга қарши учрашувда имконият беради. 

Сайтимиз ходимлари номидан Ҳусниддин Ғофуровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика