UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  42 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

Олий лига. Иккинчи тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. Иккинчи тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари ўз якунига етди.

Одатимизга кўра сайтимиз ходимлари билан бирга ўтган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Дилшод Ҳамроев ("Обод")

Дарвозага олий лига дебютанти "Обод" клуби посбони Дилшод Ҳамроевни жойлаштирдик. Сабаби ўтган йил Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашиб қайтган посбон "Бухоро"га қарши баҳсда ишончли ўйнади. Ҳимоячилар ёрдамида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган Дилшод ўтган мавсум "Қизилқум"да ижарада ўйнаганди. Бу йил "Бунёдкор" уни "Обод"га ижарага берган. 



Ҳимоячилар
Хуршид Ғиёсов ("Обод")
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")
Отабек Нарзуллаев ("Қизилқум")

"Обод"дан ҳимоячи ҳам рамзий терма жамоага киритилди. "Бухоро" билан баҳсда ҳимояда ишончли ўйнаган Хуршид Ғиёсов ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида мундиалда қатнашиб қайтганди. Кечаги баҳсда у тажрибали рақиб ҳужумчиларига гол уриш имкониятини бергани йўқ. Қизиғи Ғиёсов ҳам "Бунёдкор"га тегишли ва "Обод"да ижара асосида ўйнамоқда.

Тажрибали Камолиддин Тожиев бу мавсум "Пахтакор" сардорига айланди. У марказий ҳимояда ишончли ўйнашда давом этмоқда. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Тожиев нафақат ҳимояда яхши ўйнади, балки гол уриш учун имкониятга эга бўлди. "Шерлар" гол ўтказмаслигида Камолиддиннинг хиссаси жуда катта бўлди.

"Бухоро"дан "Қизилқум"га кўчиб ўтган Отабек Нарзуллаев Навоий клубида асосий футболчига айланди. У "Шўртан" билан баҳсда ҳимояда жуда яхши ўйнади ва рақибларга гол уриш имкониятини бермади. Игорь Таран, Зафар Полвонов каби ҳужумчилар шу куни "Қизилқум" дарвозасига йўл топа олишмади. Навоий клуби мавсумни 2та ғалаба билан бошлаб мухлисларини қувонтирди.



Ярим ҳимоячилар
Шерзод Каримов ("Пахтакор")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") 
Сардор Мирзаев ("Локомотив") 
Умид Қодиров ("Нефтчи")

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов "Қўқон-1912"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Йирик ҳисобдаги ғалаба қозонилган баҳсда Шерзод гол уришдан ташқари шеригига голли пас ҳам оширди. Уни ҳақли равишда рамзий терма жамоага киритдик.

Бу мавсум "Насаф"да асосий таркиб аъзосига айланиб олган Баҳром Абдураҳимов қизиққонлигини айтмаса жуда яхши футболчи. Ўтган турда иккита голда қатнашган футболчи, "Олмалиқ" билан ўйиндаги учала голда ҳам иштирок этди. 72-дақиқада Абдураҳимовнинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра Раҳматуллаев ва Раҳматовга гол уриш учун имконият яратиб берди. Битта гол ва иккита голли пас, ажойиб натижа!

Мавсумни супер бошлаган футболчилардан яна бири бу Сардор Мирзаев. "Локомотив" аъзоси ОЧЛда ҳам, олий лигада ҳам голлар урди. Биринчи турда дублга эришган Мирзаев "Андижон"га қарши баҳсда битта тўп киритди ва битта голли пас оширди. Шу кетишда ўйнайверса уни ҳар бир турда рамзий термага киритамиз шекилли.

"Нефтчи" водий дербисида "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Фарғонадаги баҳсда ягона голни Шерзод Ҳакимов урди. Унга тўпни Умиджон Қодиров етказиб берганди. Қодиров бундан ташқари шу куни майдон марказида жуда фаол ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди. 



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
Жавоҳир Эсонқулов ("Металлург")
Баҳодир Насимов ("Бунёдкор") 

"Темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Андижондаги баҳсни ажойиб ўтказди. Учрашув охирида у кетма-кет иккита гол уришга эришди. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, демак Абдухолиқовнинг ишлари яхши кетмоқда.

Рамзий терма жамоамиздан яна бир "Бунёдкор"га тегишли бўлган футболчи ўрин олди. 1997 йилда туғилган ёш ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов бу мавсумни "Металлург" клубида ижарада ўтказмоқда. Муборакда "Машъал"га қарши ўтган ўйинда 18 ёшли футболчи олий лигадаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Эсонқулов голли пас ҳам оширишга эришди. Ёш футболчи ўз устида ишлашда давом этиши кераклигини эслатиб қўймоқчимиз.

Ниҳоят рамзий терма жамоамизнинг сўнгги аъзоси "Бунёдкор" ҳужумчиси Баҳодир Насимов бўлди. Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этилишида салмоқли хисса қўшган Насимов кетма-кет иккинчи баҳсда ҳам гол уришга эришди. Тажрибали футболчидан ОЧЛ ўйинларида ҳам самарадорлик кутиб қоламиз.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика