UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  1 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   16

Олий лига. "Бухоро" Бекободда ғалабага эришди Янгиликлар

Олий лига. "Бухоро" Бекободда ғалабага эришди

Олий лиганинг 23-турида "Металлург" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди.

Ўйин “Металлург”нинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Мезбонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Аюбхон Нўъмонов тепган тўп дарвоза устуни билан тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.

10-дақиқада меҳмонларнинг биринчи хавфли қарши ҳужумини Вадим Чемиртан бош зарбаси билан якунлади. Зарба кучсиз бўлди ва тўпни Суҳробжон Султонов эгаллаб олди.

Тайм тугашига беш дақиқа қолганда бекободликлар қаторасига икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Биринчи гал Дилмурод Каримовнинг бош билан берган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборганди. Иккинчи сафар “Бухоро” ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун ҳакам пенальти белгилади. Уни Аюбхон Нўъмонов бехато амалга ошириб, ҳисобни очиди – 1:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Вадим Чемиртан чамаси 18 метрлар олисликдан жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашув охирида Чемиртаннинг пасидан сўнг Шавкат Саломов гол урди - 1:2.


«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро) 1:2

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 40 пенальти, - 1:0. Вадим Чемиртан 45, - 1:1. Шавкат Саломов 89, - 1:2 (Вадим Чемиртан).

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Муроджон Тошматов, 23. Шерзод Жалилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (11. Фаррух Шотурсунов, 77).
Захира: 91. Зафар Сафоев, 9. Фарҳод Намозов, 19. Эргаш Исмоилов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Бухоро”: 1. Муҳиддин Худоёров, 8. Саламат Қуттибоев, 10. (с) Шавкат Саломов, 18. Баҳодир Пардаев (19. Жасур Ҳасанов, 46), 23. Александр Мерзляков, 55. Шавкатжон Муллажонов, 61. Азиз Ибрагимов (17. Жамолиддин Убайдуллаев, 69), 70. Вадим Чемиртан, 85. Руслан Мелзиддинов, 87. Алишер Саноев, 93. Максимиллиан Фомин (11. Санъат Шихов, 75).
Захира: 30. Асилбек Омонов, 7. Суҳроб Неъматов, 71. Анвар Ражабов, 97. Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика