UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  0 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  15 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  1 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   17 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  14 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси

11 ва 12 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. 

Дарвозабон

Сардор Қобулжонов "Бухоро"

Чемпионатда сўнгги ўринда бораётган "Бухоро" клуби бу турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Шу куни Игорь Шквирин шогирдлари кўплаб вазиятлар яратишди, аммо биттадан ортиқ гол ура олишмади. Бунда "Бухоро" посбони Сардор Қобулжоновнинг ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Биринчи даврани "Локо" захирасида ўтказган дарвозабон бир неча бор жамоасини голдан қутқарди. Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоа сафарда қимматли 1 очкони қўлга киритиб қайтди. 


Ҳимоячилар

Шерзод Аъзамов "Насаф"

Акбар Исматуллаев "Пахтакор"

Сардор Раҳмонов "Нефтчи"

Ислом Иномов "Олмалиқ"


Қаршининг "Насаф" клуби Қашқадарё дербисида "Шўртан" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Шерзод Аъзамов ҳимояда фаол ўйнади. Футболчи ғузорликларнинг бир нечта ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди ва рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Пахтакор" бу турда Тошкент дербисида "Локомотив"ни мағлуб этди. Шу куни ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилди. Айтиш керакки у ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Рақибнинг ҳужумларини қайтаришда Исматуллаев яхши ҳаракат қилди. 

"Нефтчи" Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўйнаб ғалабага эришди. Сардор Раҳмонов ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. "Олмалиқ" ҳимоячиси Ислом Иномов "Бухоро" билан ўйинда бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади. Тажрибали ҳимоячи кўп бор ҳужумга қўшилиб турди, аммо шериклари кўп ҳужумларни гол билан якунлай олишмади. 


Ярим ҳимоячилар

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"

Асқар Жадигеров "Андижон"

Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"

Шерзод Каримов "Пахтакор"

Ярим ҳимояга "Пахтакор"дан 3 нафар футболчини олишга қарор қилдик. Сабаби жамоа иккинчи давранинг энг марказий ўйинида ҳамшаҳри "Локомотив"ни мағлуб этишга эришди. Шерзод Каримов биринчи бўлим сўнггида Икромовнинг хатосидан унумли фойдаланиб деярли майдон марказидан гол уриб ҳисобни очди. Жавоҳир Соҳибов таянч ярим ҳимояда ўйнаб рақибнинг ҳужумларини тўхатишга эришди. Учрашув сўнггида қилган рейди орқали Жалолиддин Машариповга гол уриш имконини яратиб берди. Машарипов ғалаба тўпини киритишдан ташқари ўйин давомида ҳам бир қатор вазиятлар яратди, жамоасини олдинга бошлаб турди. 

"Андижон" ушбу турни ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда мезбонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Асқар Жадигеров ўйинда ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Анвар Бердиевга голи пас оширди. Якунда айнан унинг фойдали ҳаракатлари туфайли жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.  


Ҳужумчилар

Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"

Азамат Алланиёзов "Насаф"

Ҳужум чизиғида тажрибали Носир Отақўзиевни киритдик. "Қўқон-1912" ҳужумчиси "Машъал"га қарши кечган баҳсда ҳам гол уришга эришди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи мавсумдаги голлари сонини 7тага етказиб олди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Азамат Алланиёзовнинг ҳозирча ишлари беш. Футболчи охирги ўйинларда майдонни деярли голсиз тарк этмаяпти. "Шўртан"га қарши беллашувда Азамат ўзининг иккита голи билан жамоасининг ғалабасини таъминлади. Унинг голлари сони 6тага етди. 


Бош мураббий: 

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"

Тошкент дербисида жамоасини ғалаба сари етаклай олган ёш мутахассисни рамзий терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилдик. "Пахтакор" чемпионлик йўлидаги ўзининг энг асосий рақиби бўлган "Локомотив"ни мағлуб этишга эришиб навбатдаги чемпионлик сари катта қадам ташлади. Агар шу руҳда давом этса футболчи сифатида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Нўъмон Ҳасанов мавсум охирида бош мураббий сифатида илк бор чемпионликка эришади. Бироқ олдинда яна 9та тур борлигини унутмаслик керак.  


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика