UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  9 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Олий лига-2018 якунлари. Легионерлар ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2018 якунлари. Легионерлар ҳақида

2018 йилги мавсумда Суперлигамизда тўп тепган легионерлар қандай ҳаракат қилишди?

Ушбу мақоламизда якунига етган XXVII миллий биринчилигимизда ўйнаган барча хорижлик футболчиларнинг натижалари билан таништирамиз.

Бу йил клубларимиз сафида жами 44 нафар (биринчи даврада 34, иккинчи даврада 10 нафар) легионер рўйхатдан ўтказилди.

11 нафар легионер мавсум сўнггига қадар клубларимизда қолишмади. Йилни "Нефтчи" сафида бошлаган дарвозабон Виталий Мирний ва ҳужумчи Вячеслав Сушкин ёзда юртимизни тарк этишди. Деярли худди шундай вазият "Локомотив"да ҳам кузатилди. Кореялик Чо Сук Жаэ ва бразилиялик Нивалдо ярим мавсумдан сўнг юртимизни тарк этишди. Ёзда "Бухоро"дан ҳам икки нафар хорижлик футболчи кетди - Сергей Русецки ва Марко Клисура.

Молиявий қийинчилик гирдобига тушиб қолган "Насаф"ни ёзда барча легионерлар тарк этишди. Улардан икки нафари Суперлигамиздаги бошқа клубларга ўтишган бўлса, икки нафари Славко Лукич ва Жаҳонгир Алиев ўз юртларига кетишди.



"Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳужумчиси Милан Спремо ярим йил Ўзбекистонда ўйнади холос. "Пахтакор"га ўтган йил ёзда келган Ростин Гриффитс бу мавсум ярмига ҳам етмай туриб ўз уйига кетиб қолди. "Навбаҳор" ҳужумчиси Ненад Иняц ҳам ёзда юртимизни тарк этди.

Юқорида таъкидланганидек 10 футболчи иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилди. Ёзги трансфер бозорида "Сўғдиёна" айниқса фаол бўлди. Биринчи даврада биронта легионер рўйхатдан ўтказмаган Жиззах клуби ёзда бирданига 5 нафар легионер билан шартнома тузди. Улар сербиялик Никола Милинкович, Милаш Симонович, Милан Митрович, литвалик Дарвидас Сернас ва кореялик Ким Донг Хи бўлди.

"Локомотив" ёзда Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Павел Погребнякнинг укаси Николайни ўз таркибига қўшиб олди. Яна бир россиялик футболчи Влад Ларинов ёзда "Бухоро" таркбига қўшилди.



"Металлург" трансферлар ойнаси вақтида тожикистонлик Зоир Жўрабоевни рўйхатдан ўтказди. Иняц жамоани тарк этгач, "Навбаҳор"га бошқа бир сербиялик ҳужумчи Дарко Никач келди.

2011 йил "Бунёдкор" сафида ўйнаб, Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлган Милош Трифунович бу йил ёзда АГМКга ўтди. Бироқ унинг юртимизга бу сафарги ташрифи у қадар омадли чиққани йўқ.

Уч легионер бу йил олий лиганинг иккита клуби шарафини ҳимоя қилди. Игорь Голбан мавсумни Қаршининг "Насаф" клубида бошлади ва ёзда Наманганнинг "Навбаҳор" клубига кўчиб ўтди. Драган Черан ҳам ёзда "Насаф"ни тарк этди ва иккинчи даврада "Пахтакор"да ўйнади. 2018 йилни АГМК сафида бошлаган Вадим Чемиртан ёзги трансфер ойнаси вақтида "Бухоро"га ўтди.
23 легионер футболчи мавсум охиригача битта клубда тўп тепди.

Бу йил Сербиядан келган 20 футболчи бу йил Суперлигамиз клубларида майдонга тушди. Бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Россия мамлакатидан беш нафар легионар 2018 йил Суперлигада ўйнади. Энг кўп легионер АГМК сафида тўп тепди. Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган жамоа таркибида 2018 йилда жами 6 нафар хорижлик футболчи майдонга тушди.




Ушбу мавсумда энг ...

кўп гол урган - Тиаго Безерра 17та гол
кўп майдонга тушган - Йован Жокич, Владимир Бубанья, Исмоил Гонсалвеш - 31тадан ўйин
кам майдонга тушган - Погребняк Николай, Чо Сук Жаэ, Сушкин Вячеслав - 2тадан ўйин
кўп сариқ карточка олган - Владимир Бубанья, Марко Симич - 8тадан
кўп қизил карточка олган - Черемисин Евгений, Касминин Владислав, Матяш Павел, Нивалдо - 1тадан
фахрий легионер - Неманья Йованович 34 ёш
ёш легионер - Зоир Жўрабоев 20 ёш


Суперлига-2018даги легионерларнинг мамлакатлари

Сербия

20

Россия

5

Грузия

3

Беларусь

2

Жанубий Корея

2

Туркманистон

2

Тожикистон

2

Бразилия

2

Украина

1

Молдова

1

Австралия

1

Қирғизистон

1

Литва 

1

Португалия 

1



Суперлига-2018. Легионерлар статистикаси


Футболчи

Клуб

Амп.

Туғ.сана

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

1

Жокич Йован (Сербия)

АГМК

Яҳм

13.08.1992

31

2790

11

5

0

2

Бубанья Владимир (Сербия)

АГМК

Ҳим

02.08.1989

31

2728

2

8

0

3

Гонсалвеш Исмоил (Португалия)

"Пахтакор"

Ҳуж

25.06.1991

31

2383

16

4

0

4

Голбан Игорь (Россия)

"Насаф"/ "Навбаҳор"

Ҳим

31.07.1990

30

2700

4

2

0

5

Безерра Тиаго (Бразилия)

"Пахтакор"

Яҳм

12.02.1987

30

2653

17

3

0

6

Геворкян Артур (Туркманистон)

"Қизилқум"

Яҳм

22.11.1984

30

2561

9

2

0

7

Махарадзе Кахи (Грузия)

"Локомотив"

Яҳм

20.10.1987

30

2503

1

6

0

8

Милич Марко (Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳим

06.11.1987

29

2536

0

3

0

9

Омонов Арсланмурод (Туркманистон)

"Бухоро"

Яҳм

28.03.1990

29

2317

5

4

0

10

Гожкович Дарко (Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳим

26.09.1986

29

2248

2

2

0

11

Йованович Неманья (Сербия)

"Қизилқум"

Ҳуж

03.03.1984

28

2002

6

2

0

12

Григалашвили Элгужа (Грузия)

"Қизилқум"

Ҳуж

30.12.1989

27

2248

8

3

0

13

Райевац Филип (Сербия)

"Бунёдкор"

Ҳуж

21.06.1992

27

1060

7

5

0

14

Черемисин Евгений (Россия)

"Қизилқум"

Дар

29.02.1988

26

2340

-36

1

1

15

Касминин Владислав (Беларусь)

АГМК

Ҳим

17.01.1990

26

2304

2

6

1

16

Станоевич Дарко (Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳим

12.04.1987

25

2118

2

4

0

17

Черан Драган (Сербия)

"Насаф" / "Пахтакор"

Ҳуж

06.10.1987

25

2104

6

1

0

18

Симич Марко (Сербия)

"Пахтакор"

Ҳим

16.06.1987

25

2077

1

8

0

19

Чемиртан Вадим (Молдова)

АГМК / "Бухоро"

Ҳуж

21.07.1987

23

1469

1

3

0

20

Квесиешвили Гиорги (Грузия)

"Қизилқум"

Ҳим

01.12.1985

19

1559

1

3

0

21

Йелич Игорь (Сербия)

"Локомотив"

Яҳм

28.12.1989

19

1519

1

4

0

22

Милинкович Никола (Сербия) **

"Сўғдиёна"

Ҳуж

18.02.1991

17

1504

4

3

0

23

Симонович Милаш (Сербия) **

"Сўғдиёна"

Яҳм

28.05.1990

17

1490

0

0

0

24

Пайович Томислав (Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳим

15.03.1986

17

1286

1

5

0

25

Дарвидас Сернас (Литва) **

"Сўғдиёна"

Яҳм

22.07.1984

17

847

3

3

0

26

Митрович Милан (Сербия) **

"Сўғдиёна"

Дар

27.02.1991

15

1350

-15

1

0

27

Матяш Павел (Қирғизистон)

АГМК

Дар

11.07.1987

15

1324

-20

1

1

28

Лукич Славко (Сербия) *

"Насаф"

Ҳим

14.03.1989

14

1085

2

2

0

29

Русецки Сергей (Беларусь) *

"Бухоро"

Ҳим

08.03.1989

10

900

1

2

0

30

Никач Дарко (Сербия) **

"Навбаҳор"

Ҳуж

15.09.1990

10

632

2

0

0

31

Спремо Милан (Сербия) *

"Қўқон-1912"

Ҳуж

27.04.1995

10

558

0

1

0

32

Мирний Виталий (Украина) *

"Нефтчи"

Дар

03.04.1992

9

810

-15

1

0

33

Ким Донг Хи (Жанубий Корея) **

"Сўғдиёна"

Яҳм

24.11.1989

9

552

0

1

0

34

Гриффитс Ростин (Австралия) *

"Пахтакор"

Яҳм

10.03.1988

9

463

0

2

0

35

Трифунович Милош (Сербия) **

АГМК

Ҳуж

15.10.1984

8

538

1

0

0

36

Иняц Ненад (Сербия) *

"Навбаҳор"

Ҳуж

04.09.1985

8

461

1

1

0

37

Алиев Жаҳонгир (Тожикистон) *

"Насаф"

Яҳм

14.07.1996

8

191

0

2

0

38

Нивалдо (Бразилия) *

"Локомотив"

Ҳуж

22.06.1988

7

358

1

1

1

39

Жўрабоев Зоир (Тожикистон) **

"Металлург"

Ҳим

16.09.1998

6

430

0

1

0

40

Ларинов Влад (Россия) **

"Бухоро"

Яҳм

21.11.1995

5

239

0

0

0

41

Клисура Марко (Сербия) *

"Бухоро"

Ҳим

15.10.1992

4

278

1

1

0

42

Погребняк Николай (Россия) **

"Локомотив"

Ҳим

27.06.1992

2

150

0

1

0

43

Чо Сук Жаэ (Жанубий Корея) *

"Локомотив"

Ҳуж

24.03.1993

2

76

0

0

0

44

Сушкин Вячеслав (Россия) *

"Нефтчи"

Ҳуж

11.03.1991

2

46

0

0

0



* - биринчи даврадан сўнг клубни тарк этган футболчилар
** - иккинчи даврада рўйхатдан ўтказилган футболчилар




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика