UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  5 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  9 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  7 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Суҳробжон Султонов ("Металлург")


Дарвозага "Металлург" клуби посбони Суҳробжон Султоновни танладик. Ушбу посбон кеча "Навбаҳор" билан баҳсда ажойиб ҳаракат қилди. "Лочинлар" устози Александр Волков таъбири билан айтганда "мўжизалар яратди".



Ҳимоячилар
Элёр Орифов ("Сўғдиёна")
Алишер Саматов ("Нефтчи")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

"Сўғдиёна" вакили Элёр Орифов "Бухоро" билан учрашувда фаол бўлди. Жиззах клуби ўз майдонида кучли рақиб билан 0:0 ўйнади. Орифов шерикларига ўрнак бўлди.

"Нефтчи" ҳимоячиси Алишер Саматов Қаршининг "Насаф" клуби билан баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари айнан унинг пасидан сўнг Мурод Бобожонов гол уришга эришди.

"Олмалиқ" ўз майдонида "Обод"ни мағлуб этди. Шу куни майдон эгалари сафида Евгений Гоголь бошқалардан кўра яхши ўйнади. Бош мураббий Игорь Шквирин ўйиндан кейин россиялик легионерни алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Шўртан" сенсацион тарзда "Пахтакор"ни таслим қилган баҳсда мезбонлар таркибида Умар Эшмуродов фаол ҳаракат қилди. Ўтган турда гол урган ҳимоячи "шерлар"га ҳужум қилишларига деярли имконият қолдирмади. 


 
Ярим ҳимоячилар
Руслан Мелзиддинов ("Бухоро")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор")

"Бухоро" бу турда сафарда "Сўғдиёна" билан ўйнади. Ҳисоб очилмаган баҳсда меҳмонлар ярим ҳимоячиси Руслан Мелзиддинов яхши ҳаракат қилди.

"Машъал" Муборакда "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонди. Шу куни майдон эгалари вакили Жамшид Ҳасанов яхши ўйнади. Айнан у баҳсдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Қолган дақиқаларда ҳам фаол ҳаракат қилган Ҳасанов рамзий терма жамоага киритилди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов "Андижон" билан учрашувда дастлаб Шакер Зуагига голли пас оширди, кейин ўзи рақиб дарвозасига тўп киритди. 



Ҳужумчилар
Зафар Полвонов ("Шўртан")
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")


Тур қаҳрамони "Шўртан" клуби ҳужумчиси Зафар Полвонов "Пахтакор" билан баҳсда 3та гол уришга эришди. Ҳужумчи кетма-кет тўртинчи ўйинда тўп киритди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов "Нефтчи" билан ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол урди. Бундан ташқари бир неча вазиятда хавфли ҳужум ташкил қилди.

"Металлург" тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг урган голи Бекобод клубига тарихий ғалабани келтирди. Жамоа кеча ўз тарихида Намангандан илк бор ғалабага эришиб қайтди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика