UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  0 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз вакиллари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни қўйишга қарор қилдик. Қашқадарё дербисида Илёсов ўзини яхши томонлама кўрсатди. "Насаф" футболчиларининг бир қатор зарбаларини қайтарган Жавоҳир рамзий термадан ўрин олди. Унинг ўтказган ягона голини эса ҳеч қайси дарвозабон қайтара олмас эди.



"Қўқон-1912" ҳимоячиси Дарко Гожкович "Локомотив" билан ўйинда жамоаси учун муҳим голни уриш билан бирга рақиб вакилларига қарши жуда яхши ўйнади.



"Сўғдиёна" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб эта олди. Ушбу учрашувда жиззахликлар ҳимоячиси Сардор Қулматов ўзини яхши томонлама кўрсата олди.

"Нефтчи" Навоийда "Қизилқум" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳимояда жуда фаол ҳаракат қилди ва рамзий термадан ўрин олди. 

"Қизилқум" вакили Файзулла Қамбаров ҳам рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Қамбаров ҳимоячи бўлишига қарамай гол уришга муваффақ бўлди. 



"Обод" ўз мухлислари қаршисида олий лигага қайтган "Динамо"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Тошкентликлар сардори Дониёр Ҳасанов учрашувда чиройли гол урди ва баҳс давомида жамоаси ўйинини бошқарди.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ислом Рашидхонов "Машъал" билан ўйин тақдирини ҳал қилган голни урди. Ёш футболчи ўз устида ишлашда давом этса кейинги турларда ҳам рамзий термадан ўрин олаверади.



"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Тошкент дербисида ҳисобни очди. Бундан ташқари қанотда рақибни бир неча марта алдаб ўтишга эришди ва жамоаси ҳужумини бошлади.

"Локомотив" вакили Жалолиддин Машарипов Қўқондаги баҳсда фаол ва чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турди. У жамоаси ҳужумларини ташкил қилишда бошқалардан устунлик қилди.

"Олмалиқ" Тошкент вилояти дербисида "Металлург"ни мағлуб этишга эришди. Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоада Шохназар Норбеков навбатдаги ўйинда ҳам ҳужумдаги тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Айнан Норбековнинг ҳаркатларидан сўнг пенальти белгиланди.



Неманья Йованович "Навбаҳор"нинг сафардан 1 очко билан қайтишига катта хисса қўшди. Ҳужумчи бурчак тўпидан сўнг иккита гол урди.

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов ("Машъал") (3-марта рамзий терма жамоада)

Ҳимоячилар
Дарко Гожкович ("Қўқон-1912")
Сардор Қулматов ("Сўғдиёна")
Файзулла Қамбаров ("Қизилқум") (2)
Ҳамза Каримов ("Нефтчи")

Ярим ҳимоячилар
Дониёр Ҳасанов ("Обод")
Ислом Рашидхонов ("Насаф")
Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор")
Жалолиддин Машарипов ("Локомотив") (3)

Ҳужумчилар
Шохназар Норбеков ("Олмалиқ")
Неманья Йованович ("Навбаҳор") (2)


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика