UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  0 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  4 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик" Янгиликлар

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"

"Бавария" клуби бошқарув раиси Оливер Кан 2021 йилда Юлиан Нагельсманн билан шартнома имзоланган вақтни ёдга олди.

"2021 йилда Юлиан билан шартнома имзолаётган вақтимизда у билан узоқ вақт ишлашимизга ишончимиз комил эди ва бу биз учун асосий мақсадга айланаётганди. Юлиан муваффақиятли ва чиройли футбол намойиш қилгани билан диққатимизни тортганди. Бироқ ҳозир биз шундай тушунчага келдикки, ўтган йилги чемпионлик ва таркибнинг сифатига қарамасдан барчаси пастроқ даражададек.

Жаҳон чемпионатидан кейин биз унчалик чиройли бўлмаган ўйин кўрсатдик ва муваффақият ҳам пастроқ бўлди. Натижалардаги сезиларли пасайиш нафақат мавсумий мақсадларимизни, балки, ундан кейин режаларни ҳам сўроқ остига қўйди. Айнан шу сабабли реакция қилишни лозим топдик. Ўзим ва клуб номидан Юлиан ва унинг мураббийлар жамоасига уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деди Кан.

Бунга ўз навбатида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам ўз фикрларини билдирди: "Ушбу лавозимга келганимдан буён қабул қилинган энг қийин қарор бўлди. Илк кунларданоқ Юлиан билан очиқ, ишончли ва дўстона муносабатларни ўрнатганман. Юлиан билан хайрлашиш осон бўлмади. Аммо жамоанинг январь ойидан кейинги ўйинлари ва натижаларини чуқур тахлил қилиб, Юлиан билан хайрлашиш қарорини биргаликда чиқардик. Унинг "Бавария" учун меҳнатидан мамнунман ва доимо энг яхши тилакларни тилайман".

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика