UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

"Олимпия" устози: "Мақсадимиз - ёшлар терма жамоасига ва клубларга ёш футболчиларни етказиб бериш Янгиликлар

"Олимпия" устози: "Мақсадимиз - ёшлар терма жамоасига ва клубларга ёш футболчиларни етказиб бериш

"Олимпик" ҳамда "Олимпия" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан сўнг меҳмон жамоа устози Шавкат Муллажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин жудаям қизиқарли бўлди. Ҳаво ҳам яхши бўлди, футбол ўйнаш учун жуда қулай. Бизнинг футболчилар учун ушбу баҳс жуда фойдали ва керакли эди. Футболчиларимиз бундай учрашувларда ўзини кўрсатиши керак ва шундагина олимпия ва ёшлар терма жамоасига жалб этила бошлайди футболчилар. 5та футболчимиз U17 терма жамоасининг йиғининга жўнаб кетишди, шу сабаб бугун кўнглимиздагидек ўйин кўрсата олмадик. Бизнинг мақсадимиз ёшлар терма жамоасига ва клубларга ёш футболчиларни етказиб бериш. Кучли рақибларга қарши ўйинларда ўзимизни кўрсатиб яхши натижаларга эриша оламиз.

- "Навбаҳор"га қарши учрашувга жамоангиз рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бугун рақиб дарвозасига гол уриш учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Навбаҳор"га қарши учрашувдан фарқли ўлароқ, биз бугунги учрашувда бошқа услубда ўйнадик. Биз бугун кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнаётган эдик. Асосий футболчиларимиз U17 терма жамоаси билан йиғинга жўнаб кетгани сабабли ҳам бугун бироз қийналдик. Йигитлар ёш озгина тажриба етишмагани ҳам кўриниб турди. Заҳира ўриндиғида ҳам футболчилар кам эди. Асосий таркибимиз билан ўйнмаганимиз сабаб бугун гол ура олмадик деб ўйлайман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика