UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  9 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  43 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  444 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2

"Олимпико"даги ҳолат "Олимпик"нинг ўйинида ҳам содир бўлди Янгиликлар

"Олимпико"даги ҳолат "Олимпик"нинг ўйинида ҳам содир бўлди

Про лиганинг 11-турида Тошкент шаҳар дербисига гувоҳ бўлдик.

"Жар" стадионида ўтказилган баҳсда "Оқ-тепа" ва "Олимпик" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув "Олимпик"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Олимпик" — Италия, "Оқ-тепа" — Туркия...

Европа чемпионатининг 11 июнь куни ўтказилган очилиш ўйини ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Унда Роберто Манчини бошчилигидаги "Скуадра Адзурра" Шеноль Гюнешнинг Туркияси устидан 90 дақиқа "ҳукмронлик қилди". "Жар" стадионида ўтган ўйинда ҳам ўша сценарий такрорланди. Ўйин фақат "Олимпик" футболчиларининг устунлиги остида ўтди. "Оқ-тепа" эса 1,5 соат ичида худди турклар сингари рақиб дарвозасини 1 бор аниқ нишонга олишни уддалади.

Беҳзод Шамсиев — "мотор"...

Ўйин Тимур Кападзе шогирдларининг устунлиги устида ўтганини айтдик ("Нефтчи" билан ўйиннинг 2-бўлимида ҳам шундай ҳолат кузатилганди). Бунинг асосий сабаби сифатида "Олимпик" майдон марказини тўлиқ эгаллаб олаётганини кўрсатиш мумкин. Таянч нуқтасида жамоа сардори Беҳзод Шамсиевнинг ишончли ҳаракатлари унинг 2 ёнида ўйнаётган Абдурауф Бўриев ва Бектемир Абдуманноновнинг анча олдинга чиқиб, ҳужумларни қўллашига имкон яратяпти. 

Шу туфайли Бўриев сўнгги 2 баҳсда гол уришни ҳам уддалади. Таъкидлаш лозимки, майдон марказида мотор вазифасини бажараётган Беҳзод Шамсиев чемпионатнинг дастлабки турларида марказий ҳимояда ўйнаган эди. Уни охирги баҳсларда таянчга ўтказган мураббийнинг топқирлигига тасанно.

Футболчилар эмас, мураббий ютқазди

Ёдингизда бўлса, 10-тур доирасидаги "Нефтчи" билан ўйиндан кейин Тимур Кападзе шундай деганди:
"Фарғоналиклар узун пас билан олдинга ўтишга ҳаракат қилгани боис прессингдан воз кечдик ва узатмаларни эгаллаб олиб, қарши ҳужум тактикасини танладик".
Энг қизиғи, кеча "Оқ-тепа" ҳам бир тур олдин "Нефтчи" йўл қўйган хатони такрорлади. Жамоа мураббийи Алишер Шоғуломов (ёки Илдар Сакаев) фойда бермаса ҳам, ўйин охирига қадар узун пас билан олдинга ўтишга ҳаракат қилди. Аммо, жамоанинг 95 фоиз шундай узатмалари "Олимпик" ҳимоячилари томонидан "тозаланди". Шу туфайли "Оқ-тепа" 90 дақиқа ичида 2-аниқ зарбасини йўллашга имкон тополмади. Бир сўз билан айтганда, жамоа ўйинга нотўғри тактика танлаган эди ва уни учрашув охирига қадар ўзгартирмади.

Учрашувдан кейин...
"Олимпик" устози Тимур Кападзе ўйин ҳақида шундай деди: "Оқ-тепа" билан биринчи маротаба ўйнаётганимиз йўқ. Шунинг учун муносиб тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда кўп куч йўқотилгани учун балки бугун руҳий томондан чарчоқ сезилгандир. Шу томондан хавотир бор эди. Йигитларга ҳар бир ўйинга алоҳида муносабатда бўлиш кераклигини, аввалги турдаги ғалабани эсдан чиқариш кераклигини айтдим. Кўрганингиздек яхши ҳаракат қилишди ва ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Тўғри камчиликлар, хатолар кузатилди. Албатта буни устида ишлаймиз. Мавсум стартидаги ўйин билан ҳозирги учрашувни солиштирган шогирдларимда ўзига бўлган ишончи ортди, ўйин томонлама ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Менимча ҳақли ғалаба қозондик".

"Оқ-тепа" мураббийлари эса матбуот анжуманида иштирок этмади. Маълумот учун, регламент 20-бобининг 6-бандида шундай ёзилган: Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишлари шарт.

Мусобақа жадвалидаги ҳолат

11-турдан кейин "Олимпик" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди. Кападзе шогирдлари ҳозирча мусобақа жадвалини "Бухоро" билан бирга бошқариб туришибди. Аммо, биттадан кам ўйин ўтказган "Нефтчи" ва "Динамо" жамоалари ўз ўйинларида ғалаба қозонишса, пешқадамликни қайтариб олишади.

Кейинги баҳслар

"Олимпик" кейинги турда Бухорога сафар қилса (19 июнь), "Оқ-тепа" Сирдарёда "Янгиер" меҳмони бўлади (20 июнь).

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика