UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  0 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  1 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  2 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  9 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3

"Олимпико"даги ҳолат "Олимпик"нинг ўйинида ҳам содир бўлди Янгиликлар

"Олимпико"даги ҳолат "Олимпик"нинг ўйинида ҳам содир бўлди

Про лиганинг 11-турида Тошкент шаҳар дербисига гувоҳ бўлдик.

"Жар" стадионида ўтказилган баҳсда "Оқ-тепа" ва "Олимпик" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув "Олимпик"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Олимпик" — Италия, "Оқ-тепа" — Туркия...

Европа чемпионатининг 11 июнь куни ўтказилган очилиш ўйини ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Унда Роберто Манчини бошчилигидаги "Скуадра Адзурра" Шеноль Гюнешнинг Туркияси устидан 90 дақиқа "ҳукмронлик қилди". "Жар" стадионида ўтган ўйинда ҳам ўша сценарий такрорланди. Ўйин фақат "Олимпик" футболчиларининг устунлиги остида ўтди. "Оқ-тепа" эса 1,5 соат ичида худди турклар сингари рақиб дарвозасини 1 бор аниқ нишонга олишни уддалади.

Беҳзод Шамсиев — "мотор"...

Ўйин Тимур Кападзе шогирдларининг устунлиги устида ўтганини айтдик ("Нефтчи" билан ўйиннинг 2-бўлимида ҳам шундай ҳолат кузатилганди). Бунинг асосий сабаби сифатида "Олимпик" майдон марказини тўлиқ эгаллаб олаётганини кўрсатиш мумкин. Таянч нуқтасида жамоа сардори Беҳзод Шамсиевнинг ишончли ҳаракатлари унинг 2 ёнида ўйнаётган Абдурауф Бўриев ва Бектемир Абдуманноновнинг анча олдинга чиқиб, ҳужумларни қўллашига имкон яратяпти. 

Шу туфайли Бўриев сўнгги 2 баҳсда гол уришни ҳам уддалади. Таъкидлаш лозимки, майдон марказида мотор вазифасини бажараётган Беҳзод Шамсиев чемпионатнинг дастлабки турларида марказий ҳимояда ўйнаган эди. Уни охирги баҳсларда таянчга ўтказган мураббийнинг топқирлигига тасанно.

Футболчилар эмас, мураббий ютқазди

Ёдингизда бўлса, 10-тур доирасидаги "Нефтчи" билан ўйиндан кейин Тимур Кападзе шундай деганди:
"Фарғоналиклар узун пас билан олдинга ўтишга ҳаракат қилгани боис прессингдан воз кечдик ва узатмаларни эгаллаб олиб, қарши ҳужум тактикасини танладик".
Энг қизиғи, кеча "Оқ-тепа" ҳам бир тур олдин "Нефтчи" йўл қўйган хатони такрорлади. Жамоа мураббийи Алишер Шоғуломов (ёки Илдар Сакаев) фойда бермаса ҳам, ўйин охирига қадар узун пас билан олдинга ўтишга ҳаракат қилди. Аммо, жамоанинг 95 фоиз шундай узатмалари "Олимпик" ҳимоячилари томонидан "тозаланди". Шу туфайли "Оқ-тепа" 90 дақиқа ичида 2-аниқ зарбасини йўллашга имкон тополмади. Бир сўз билан айтганда, жамоа ўйинга нотўғри тактика танлаган эди ва уни учрашув охирига қадар ўзгартирмади.

Учрашувдан кейин...
"Олимпик" устози Тимур Кападзе ўйин ҳақида шундай деди: "Оқ-тепа" билан биринчи маротаба ўйнаётганимиз йўқ. Шунинг учун муносиб тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда кўп куч йўқотилгани учун балки бугун руҳий томондан чарчоқ сезилгандир. Шу томондан хавотир бор эди. Йигитларга ҳар бир ўйинга алоҳида муносабатда бўлиш кераклигини, аввалги турдаги ғалабани эсдан чиқариш кераклигини айтдим. Кўрганингиздек яхши ҳаракат қилишди ва ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Тўғри камчиликлар, хатолар кузатилди. Албатта буни устида ишлаймиз. Мавсум стартидаги ўйин билан ҳозирги учрашувни солиштирган шогирдларимда ўзига бўлган ишончи ортди, ўйин томонлама ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Менимча ҳақли ғалаба қозондик".

"Оқ-тепа" мураббийлари эса матбуот анжуманида иштирок этмади. Маълумот учун, регламент 20-бобининг 6-бандида шундай ёзилган: Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишлари шарт.

Мусобақа жадвалидаги ҳолат

11-турдан кейин "Олимпик" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди. Кападзе шогирдлари ҳозирча мусобақа жадвалини "Бухоро" билан бирга бошқариб туришибди. Аммо, биттадан кам ўйин ўтказган "Нефтчи" ва "Динамо" жамоалари ўз ўйинларида ғалаба қозонишса, пешқадамликни қайтариб олишади.

Кейинги баҳслар

"Олимпик" кейинги турда Бухорога сафар қилса (19 июнь), "Оқ-тепа" Сирдарёда "Янгиер" меҳмони бўлади (20 июнь).

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика