UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  3 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  2 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  14 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  24 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  0 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  9 08:52Нури Шаҳин: "Биз Аббосни жуда узоқ кутдик"  5 08:24"Башакшехир" устози Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди  5 08:05МЛС. "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди ва финалга йўл олди  5 07:37Бугун жорий мавсум Суперлига баҳсларига якун ясалади  0 03:19Эрон Про лигаси. "Трактор" ўз уйида ғалабага эришди, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 03:10А Серия. "Ювентус" "Кальяри"ни, "Милан" "Лацио"ни мағлуб этди  2

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди Янгиликлар

"Олимпик"даги ўзгаришлар. 5 нафар футболчи кетди

Тимур Кападзе шогирдлари 14 июлдан эътиборан 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди.

Олимпиячиларимизнинг дастлабки машғулотига ташриф буюриб, жамоа таркибида бир қатор янгиликлар бўлганига гувоҳ бўлдик.

1. Дарвозабонлар мураббийи алмашди

Шу кунгача "Олимпик" голкиперларини шуғуллантириб келган Тимур Ганиев Америка Қўшма Штатларига кўчиб кетди. Энди унинг вазифасини узоқ йиллар Тошкентнинг "Пахтакор" клубида фаолият юритган Анвар Турсунович Рашидов давом эттиради. 61 ёшли мутахассис айни пайтда олимпия терма жамоамиз киперлари учун ҳам жавоб беради.

Таъкидлаш керакки, ўтган йил охирида бутсаларини михга илган Шавкат Муллажонов олдинроқ Тимур Кападзенинг штабига қўшилган эди.

2. "Нефтчи"га 2 киши

"Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотларда Сардорбек Маҳмудов ва Хумоюн Шербўтаев кўриниш бермади. Мазкур футболчилар аввалроқ Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" таркибига қўшилишган эди.

3. АГМК Элдорни қайтарди

Олмалиқ жамоаси мавсумнинг дастлабки қисмида 14 та (чемпионлик курашидаги рақиблар эса 2 марта камроқ) тўп ўтказиб юборди. Ўз-ўзидан Миржалол Қосимов мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаяпти. АГМК раҳбарияти биринчи навбатда бу мавсум ажойиб ўйин кўрсатаётган, Осиё кубогида нималарга қодирлигини яна бир марта исботлаган Элдор Бегимовни Олмалиққа қайтарди

Маълумот учун, ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай оладиган Бегимовнинг трансфер ҳуқуқи айнан АГМКга тегишли. У "Олимпик"да ижара шартномаси асосида ўйнаётган эди.

4. Ярим ҳимоячилар Бекободга

Кападзе жамоасини яна 2 нафар футболчи тарк этган. "Олимпик" асосий таркибидан муқим ўрин ололмаган Бектемир Абдуманнонов ва Даврон Анваров 2-даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

"Олимпик" таркибида яна бир қанча ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Фақат бу Дукент (Ангрен)да ўтадиган 5 кунлик йиғиндан кейин маълум бўлади. 

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика