UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  1 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  9 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  21 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Олимпик" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Жамоанинг бу йилги бош мақсади - Париж! Янгиликлар

"Олимпик" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Жамоанинг бу йилги бош мақсади - Париж!

Championat.asia сайти Суперлиганинг янги мавсуми олдидан клубларнинг тайёргарлиги тўғрисида сўз юритади.

Таркиб ва трансферлар

Ўтган мавсум якунланганидан сўнг "Олимпик"нинг кўплаб футболчилари бошқа жамоалар билан музокаралар олиб боришга киришиб кетишди. Бу орада Жасур Жалолиддинов "Нефтчи" билан шартнома имзолади. Абдурауф Бўриев "Пахтакор", Алишер Одилов ҳамда Саидазамат Мирсаидов "Навбаҳор" билан келишувга эришди. Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев, Темур Мамасиддиқовлар ҳам бошқа жамоалар билан деярли келишиб олган эди. Лекин, якунда раҳбарият ва мураббийлар Олимпиадага йўлланма берадиган U-23 Осиё кубоги яқин бўлгани сабаб футболчиларни бир жой ("Олимпик")да ушлаб туришга қарор қилишди. Шу сабабдан юқоридаги ўйинчилар "Олимпик"ка қайтди. Одилов ва Мирсаидов "Навбаҳор" билан Туркия йиғинига кетган жойдан қайтиб келди. Булардан ташқари, трансфер ҳуқуқи "Металлург"га тегишли марказий ҳимоячи Одил Абдумажидов "Динамо"га ўтди. 2023 йилнинг иккинчи даврасини "Олимпик"да ўтказган Шерзод Эсанов яна "Андижон"га қайтиб кетди.

Темур Кападзе жамоасига бу йил "Навбаҳор", "Нефтчи", "Металлург" ўринбосарлар жамоасидан ўйинчилар жалб этилди. Ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Металлург"да ўтказган Муҳаммадазиз Иброҳимов ва "Сурхон"да ўйнаган Шаҳзод Тоиров жамоага қайтди.

Бу мавсум "Олимпик"нинг U-21 жамоасини Тимур Кападзе бошқармайди. Балки, Одил Аҳмедов ФА тарбияланувчилари "Олимпик" ўринбосарлари сифатида ўйнайди. Шу сабаб айнан терма жамоамиз собиқ сардори академияси тарбияланувчилари мавсум давомида бемалол асосий жамоада ҳам ўйнай олишлари мумкин. Масалан, U-17 Осиё ва Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси Беҳруз Жуматов (марказий ҳимоячи) "Олимпик"нинг асосий жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда ва жамоа билан Қаршига ҳам келган.


"Олимпик"нинг Суперлига-2024 учун қайдномаси:

1.Шукрон Йўлдошев, дарвозабон

2.Саидазамат Мирсаидов, ҳимоячи

5.Давронбек Олимжонов, ҳимоячи

7.Иброҳим Ибрагимов, ярим ҳимоячи

8.Нодирбек Абдихолиқов, ярим ҳимоячи

9.Асадбек Жўрабоев, ҳужумчи

10.Фаррухбек Мухторов, ярим ҳимоячи

11.Отабек Жўрақўзиев, ҳужумчи

13.Ҳамидулло Абдунабиев, дарвозабон

15.Муҳсин Бозоров, ярим ҳимоячи

16.Риан Исламов, ярим ҳимоячи

17.Жалолиддин Содиқов, ҳимоячи

18.Акбар Абдирасулов, ҳимоячи

19.Аҳмадулло Муқумжонов, ҳимоячи

21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, ярим ҳимоячи

22.Шаҳзод Тоиров, ҳимоячи

23.Абдурауф Бўриев, ярим ҳимоячи

28.Рустам Жаҳонов, ҳимоячи

29.Александр Зевадинов, ҳимоячи

37.Алишер Одилов, ҳужумчи

44.Асадбек Раҳимжонов, ҳимоячи

77.Темур Мамасидиқов, ҳужумчи

99.Эдем Неманов, дарвозабон.


Қишки йиғиндаги натижалар

"Олимпик" жамоаси қишга мўлжалланган дастлабки йиғинни 17-28 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борди. Йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Кайсар" клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказилди.

Назорат учрашуви

23.12.2023

"Олимпик" - "Кайсар" (Қозоғистон) 2:0

Голлар: О.Жўрақўзиев, Ф.Соҳибжонов

26.12.2023

"Олимпик" - "Кайсар" (Қозоғистон) 2:0

Голлар: А.Одилов, Р.Жиянов

Шундан сўнг жамоага кичик дам берилди. 2024 йилнинг 6 январь санасидан эса Тошкентда навбатдаги йиғинга киришилди. Пойтахтимиздаги 10 кунлик йиғинда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан беллашилди.

Назорат ўйини

10.01.2024

"Одил Аҳмедов академияси" стадиони

"Динамо" - "Олимпик" 2:0

Голлар: Д.Раҳматуллаев, Б.Насимов


"Олимпик" йиғини 17 январдан 7 февралга қадар Туркияда давом этди. Ана шу давр мобайнида Кападзе жамоаси жами 7та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат ўйинлари

20.01.2024

"Олимпик" - "Раднички" (Сербия) 2:3

Голлар: Ж.Жалолиддинов, А.Одилов

23.01.2024

"Олимпик" - "СКА-Хабаровск" (Россия) 0:3

24.01.2024

"Олимпик" - "Женис" (Қозоғистон) 0:1

27.01.2024

"Олимпик" - "Актобе" (Қозоғистон) 2:1

Голлар: Ш.Тоиров, Ж.Жалолиддинов - М.Самородов

28.01.2024

"Олимпик" - "Махачкала" Динамо (Россия) 2:4

Голлар: У.Ҳошимов, Ж.Жалолиддинов

04.02.2024

"Олимпик" - "Химки" (Россия) 2:1

Голлар: А.Одилов (пен.), И.Ибрагимов (пен.) - Д.Степанов

05.02.2024

"Олимпик" - "Колхети-1913" (Грузия) 2:1

Голлар: П.Холдорхонов, М.Абдуманнопов.

Туркияда ўтказилган иккинчи йиғиндан кейин "Олимпик" 13 февралдан бошлаб янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўриб келди. Орада 16 февраль куни кучли қор остида "Машъал" билан назорат учрашуви ҳам ўтказилди.

Назорат ўйинлари

16.02.2024

"Олимпик" - "Машаъ" 0:1

Гол: А.Муродов


Жамоа қайси бренд либосларидан фойдаланади?

 "Олимпик" бу йил ҳам худди ўтган мавсумдагидек "Nike" бренди экипировкалари ва либосларидан фойдаланади. Фақат янги либослар Тошкентга тўлиқ етиб келмагани сабаб жамоа "Насаф"га қарши 1-тур ўйинида ўтган йилги формада ўйнайди.


Суперлига-2024 стартида "Олимпик" кимлар билан ўйнайди?

Тимур Кападзе шогирдлари Суперлига-2024 1-турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказишади. 1 март санасига белгиланган баҳс 19:15да старт олади ва "Спорт" телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 2-турда "Олимпик" "Локомотив"ни меҳмон қилади. 9 март санасига белгиланган ушбу беллашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Сабаби, ўша пайтда "Жар" стадионида қизлар ўртасида U-20 Осиё чемпионати ўйинлари ўтказилаётган бўлади. 15 март куни эса жамоа 3-тур доирасида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.


"Олимпик"нинг имкониятлари

Бу йил Тимур Кападзе ва унинг шогирдлари учун Суперлигаданда муҳимроқ мусобақа бор. 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Ана шу мусобақада Париж олимпиадаси йўлланмалари ҳам ўйналади. Шундай экан бош мураббий асосий эътиборни Осиё кубогига қадар футболчиларни синаб олиш ва ўйинни яхшилашга қаратиши шубҳасиз. Лекин, бу жамоа Суперлигага эътиборсизлик билан қарайди дегани эмас. Албатта, ички чемпионатда ҳам имкон қадар юқори ўринлар учун кураш олиб боришга уринилиши аниқ. Жамоа "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи" ёки "Пахтакор" каби чемпионлик учун курашмаса-да, муносиб иштирок этишга уринади. Таркибдаги асосий футболчилар ёзда бошқа жамоаларга кетиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олсак, "Олимпик"ка иккинчи даврада осон бўлмаслиги аниқ.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика