UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  15 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

"Олимпик" сардори: "Қизил карточкадан кейин тўқнашувлар кўпайиб кетди" Янгиликлар

"Олимпик" сардори: "Қизил карточкадан кейин тўқнашувлар кўпайиб кетди"

АГМК Суперлиганинг 12-турида пойтахтнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди (1:0).

Учрашувдан кейин "олимпиячилар" сардори Беҳзод Шамсиевнинг фикрлари билан қизиқдик:

"АГМК ҳар қандай ҳолатда медаллар учун курашадиган, тажрибали футболчилар йиғилган кучли жамоа. Қийин бўлишини билардик. Ғалаба қозониш учун характер кўрсатишимиз керак эди. Ўйин учун барча йигитларга раҳмат".

— Учрашув шундай асабий руҳда ўтишини ҳам кутганмидингиз?

— Ҳеч ким ютқазишни истамайди. Биз нисбатан ёш жамоа бўлганимиз учун бошқа клублар 2 карра кўпроқ ютқазмасликка урунишади. Тўғриси, асаблар бунчалик чарчашини кутмагандик. Қизил карточкадан кейин ўйинда тўқнашувлар кўпайиб кетди ва бу қизғинликни ошириб юборди. 

— Биз билган Беҳзод Шамсиев жуда кучли футболчи. Аммо ўтган йил охиридаги жароҳатлар туфайли фаолиятида пасайиш юзага келди. Ҳозир жисмоний ҳолатингизда муаммо йўқми? 

— Шукр, тузалиб қолдим. Ҳозирча спорт формам тўлиқ тиклангани йўқ. Энди секин-секин юқорироқ даражага чиқишга ҳаракат қиламан. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика