

"Олимпиакос" асосий рақиби ПАОКни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни муддатидан аввал расмийлаштирди.
Пирейликлар ғалабадан сўнг мавсум якунига тўрт тур қолганда турнир жадвалида ПАОКдан 16 очкога олдинда боришмоқда.
Португалиялик Педру Мартинш бош мураббийлигидаги "Олимпиакос" кетма-кет учинчи марта мамлакат чемпионига айланди.



