UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Ньюкасл" Туанзебе билан шартнома имзоламоқчи. Ҳимоячи Вараннинг трансфери сабаб МЮдан кетиши мумкин  1 10:58"Ювентус" Кайо Хорхе билан келишувга эришди  1 10:33"Реал Сосьедад" Диего Рико билан шартнома имзолади  0 10:10Торрес "Атлетико"га қайтиш ҳақида: "Севимли клубимизга хизмат қилиш учун барчасини қиламиз"  1 09:47"Манчестер Сити" Рубен Диашга янги шартнома таклиф этишга тайёр  0 09:23"Интер" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 09:00"Бешиктош" Годин билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:37"Торино" ва "Ювентус" Пьяцанинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  2 08:14Йоветич "Герта" билан шартнома имзолайди  0 08:04Эшитдик-да! Виктор Кумиков "Андижон"га қайтмоқда. Жамоага уч нафар легионер ҳам келади  35 07:51Серхио Рико "Эвертон"га ўтишдан бош тортди  0 07:47Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг тўртинчи кунги иштирокларидан ОНЛАЙН  10 07:28Роналдунинг "Ювентус"даги келажаги маълум бўлди  11 07:06Шоҳруҳ Холматов "Андижон" кўригидан кетди  0 00:57Боатенг "Севилья"га ўтиши мумкин  6

Олимпиада сари ҳаракат. Еттинчи уриниш. Токио-2020 Янгиликлар

Олимпиада сари ҳаракат. Еттинчи уриниш. Токио-2020

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари еттинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз чиқди.

2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ҳисоб бўйича тўртинчи U-23 Осиё чемпионати ташкил қилинди ва мусобақа Олимпиада йўлланмаси учун ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, учта жамоа Токио-2020 йўлланмасига эга чиқди: Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия. Афсуски, биз бу мусобақада тўртинчи ўринни олиб, Олимпия ўйинларига боришимизга яна бир қадам етмай қолди. 

Осиё чемпионатига саралаш

Навбатдаги U-23 қитъа биринчилигига саралаш жамоаларни 11та гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилди. Ҳар бир гуруҳ баҳслари марказлашган тартибда алоҳида мамлакатда ўтказилди. Мусобақа регламентига кўра, 11та гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши бешта иккинчи ўрин эгаси - жами 16 жамоа Осиё чемпионатида ўйнаш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон U-23 саралаш ўйинларини Тошкентда ўтказиб, гуруҳда Тожикистон ва Ҳиндистонга қарши майдонга тушиб, 4 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида U-23 Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиққанди.

22.03.2019. Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3

Голлар: Ислом Қобилов, 45+1 пенальти. Бобир Абдухолиқов, 78, 83. 

26.03.2019. Ўзбекистон - Тожикистон 0:0


U-23 Осиё чемпионати 

Айтиб ўтганимиздек, Таиландда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати Олимпиада йўлланмаси учун ўйналган. Бунда ҳам 16та жамоа иштирок этиб, жамоалар 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Австралия, Таиланд, Ироқ, Баҳрайн. 

"B" гуруҳи: Саудия Арабистони, Сурия, Қатар, Япония. 

"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Ўзбекистон, Эрон, Хитой. 

"D" гуруҳи: БАА, Иордания, КХДР, Вьетнам. 


Вакилларимиз гуруҳ баҳсларини 9 январь куни Эронга қарши баҳс билан бошлашган.

09.01.2020. Ўзбекистон - Эрон 1:1

Гол: Ислом Қобилов, 40 пенальти. 

12.01.2020. Хитой - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Ислом Қобилов, 45+3 пенальти.

15.01.2020. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Гол: Бобир Абдухолиқов.

 

Олимпиячиларимиз гуруҳда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишганди. Чорак финалда футболчиларимиз БААни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган. 

19.01.2020. БАА - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Илҳом Алижонов, 16. Ислом Қобилов, 26 пенальти. Ойбек Бозоров, 41. Жасур Яхшибоев, 84. Нурилло Тўхтасинов, 90+3. 

Ярим финалда ғалаба қозонган жамоаларнинг Олимпиадага йўлланма олиши аниқ эди. Лекин афсуски, биз бу босқичда Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозониб ҳам Олимпия ўйинларига боришимиз мумкин эди, бироқ бу сафар Австралияга 0:1 ҳисобида енгилганмиз. Финалда Жанубий Корея Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор U-23 Осиё чемпионатида зафар қучган.

Хулоса ўрнида

Кўриб турганингиздек, 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида икки бор Олимпиадага яқин келганмиз. Ярим финалда ғалаба қозониб, ёки бўлмаса учинчи ўрин учун баҳсда ютиб ҳам ўз мақсадимизга эришишимиз мумкин эди. Лекин ҳар икки ўйиндаги мағлубият бизни азалий орзудан мосуво қилган. Ўша мусобақада жамоамизни сербиялик мураббий Любинко Друлович бошқарганди. Табиийки вазифа уддаланмаганидан сўнг жамоа Тошкентга қайтиб келгач, Друлович иштирокида охирги матбуот анжумани ўтказилиб, мураббий истеъфога чиқарилган. 


U-23 Осиё чемпионатида қатнашган таркиб

Дарвозабонлар

Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Машҳурбек Муҳаммаджонов ("Насаф")

Низомиддин Зиявутдинов (АГМК)  

Ҳимоячилар

Ислом Қобилов ("Бунёдкор")

Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Дилшод Саитов ("Насаф")

Шароф Муҳитдинов ("Насаф")

Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912")

Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар

Азиз Ғаниев ("Насаф")

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор")

Жасур Яхшибоев (АГМК)

Аброр Исмоилов ("Сурхон")

Азизбек Амонов ("Локомотив")

Ислом Кенжабоев ("Насаф")

Достон Ибрагимов ("Қизилқум")

Илҳом Алижонов ("Навбаҳор")

Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор")

Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчилар

Бобир Абдухолиқов ("Насаф")

Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор")


P.S. Токио-2020 Олимпиадасида футбол мусобақаси 22 июль - 7 август оралиғида ўтказилади. 

"A" гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция. 

"B" гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия. 

"C" гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия. 

"D" гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-Д'Ивуар, Саудия Арабистони.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+6   
21 июл 12:51:38
Vohidovich
Saudiya bn oyinda Bobir Abdixoliqov 1metrdan gol uromasdan oyinni kotiga tiqqan. Avstraliya bn oyinda zamenda tuwb 2minutda qizil olib Oybek Bozorov hammasini kotiga tiqqan
+3   
21 июл 15:00:00
Farrux Mansurov
Демак хулоса, Австралия и Саудия Билан уйинларда ёш Насафчилар панд берган
+1   
21 июл 15:19:07
Фк Тулуза
Бир тийинга қиммат таркиб
+1   
21 июл 13:32:14
Iskandar_07
Avstraliyaga qarshi uyinda zaxiradan tushgan Sharof Muhiddinov tushishi bilanoq mag'lubiyatni oldindan tan olib tushgandi. Ushanda na Vatan tuygusini na xalq dardini his qilib harakatlangandi he satqayi odam kete
   
21 июл 16:03:04
Vista 1981
Drulovich gol urolmasayam xar òyinda Bobir Abduxoliqovni asosiy tarkibga tiqaverib oxiri olimpiadani xam ketiga tiqib ketgan
   
21 июл 12:49:54
Бахтийор Ашуров
ДОКТОР ФЕДЯ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
иккала учрашувда ҳам чарчоқ аломатлари панд берган бунга жаноб мураббийимиз айбдор.
Ҳа ратация кузатилмади.Оҳир-оқибат футболчиларимиз чарчаб қолишди.
   
21 июл 12:47:11
ДОКТОР ФЕДЯ
иккала учрашувда ҳам чарчоқ аломатлари панд берган бунга жаноб мураббийимиз айбдор.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика