UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  0 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  1 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  1 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020нинг футбол мусобақасига қуръа ташланди.

Бугун, 21 апрелда 16 жамоани 4 гуруҳга бўлувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси 1/4 финалга чиқади. Олимпиадада футбол мусобақаси муддати - 21 июлдан 7 августгача. Ҳар бир терма жамоа 18 ўйинчини, қўшимча тарзда 4 захира ўйинчисини (жароҳат, касаллик ёки форс-мажор ҳолатларида) қайдномадан ўтказиши мумкин. Улар орасида уч нафар 24 ёшдан катта бўлган ўйинчилар бўлиши мумкин.


А гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция;

В гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия;

С гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия;

D гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Арабистони.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги турнирда Бразилия финалда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ҳолда ғолиб бўлган. Қизиқ жиҳати, бу сафар бу икки финалчилар бир гуруҳдан жой олишган.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика