UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  0 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  8 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  2 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  3

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси" Янгиликлар

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси"

Айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

25 нафар футболчидан иборат ўсмирлар жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бош мураббий Олим Шокиров ўсмирлар терма жамоасининг ҳозирги ҳолати, карантин чекловларининг таъсири, айни кунлардаги машғулотлар ва U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Баҳор ойларидаги дастлабки карантин чекловлари сабаб машғулотларимизда танаффус юзага келди. Бироқ карантиндан сўнг янги режага асосан машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғинлари, асосан, “Чиғатой” базасида бўлиб ўтмоқда.

Назорат баҳсларида ўсмирларимиз “Бунёдкор U18”, “Пахтакор U18” ва Биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушяпти. Чизиқлар бўйича етакчи футболчиларимиз бор. Машғулот ва назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни янада яхши ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, карантин футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Чунки бир муддат улар машғулотларсиз қолиб кетди. Шу сабабли барчасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинларини режа бўйича ташкиллаштириб бермоқда. Айни пайтда футболчилар аввалги спорт формаларига қайтиб олишди.

Энг камида жаҳон чемпионатига йўлланма олишни хоҳлаймиз. Бир неча йилдирки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз “кичик мундиал”га бора олмаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашиш футболчиларнинг ўзига ҳам катта фойда бўлади.

Осиё чемпионатининг кейинги йилга қолдирилиши, бир ҳисобдан, биз учун яхши бўлади. Энди тайёргарлик учун кўпроқ вақтимиз бўлади, режаларни янада мукаммаллаштириб оламиз. Ушбу ёшда бир неча ой муддат футболчининг буткул ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз жамоавий ўйинни шакллантиришимиз лозим ва қитъа биринчилигининг қолдирилиши биз учун қўшимча имконият яратади.

Карантин даврида халқаро ўйинлар бўлмаётган эди. Мамлакатлараро авиақатновларнинг қайта тикланиши ёшларимизга ўз тенгқурлари билан куч синашиб кўришга имкон беради. Бу каби ўйинларсиз асл кучни билиш қийин кечади. Бошқа терма жамоа ёшлари билан баҳс олиб борсак, хато ва камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин бўлади, албатта.

Австралия ва Жанубий Кореянинг барча назорат учрашувларини кўриб, таҳлил қилмоқдамиз. Ҳиндистон эса бизга бегона эмас. Аммо бу шароитда жамоаларнинг кучига баҳо бериш қийин. Айтиб ўтганимдек, бу ёшда футболчилар кун сайин ўзгариб боради. Шу сабабли, биз аввалроқ ўтказилган ўйинларга қараб, уларга баҳо беришга ҳаракат қиляпмиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоадан ҳайиқишга ҳожат йўқ. Мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларга ҳам шуни сингдиришга урунмоқдамиз. Бу ёш тоифасида исталган терма жамоани мағлуб этса бўлади.

Йиғинимизга жалб қилинган барча футболчилар ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Жамоамизда келгусида ўзбек футболининг юзи бўлишга қодир индивидуал маҳорат эгалари ҳам бор. Уларнинг ушбу йўлда оғишмай олға боришига биз ҳам умид билдирамиз", - дейди Олим Шокиров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика