Олим Новкаров: "Нурафшон" гарчи лига дебютанти бўлса-да, пешқадам бўлиб турибди"
21 апр 2016 15:41
Янгиликлар
Олим Новкаров: "Нурафшон" гарчи лига дебютанти бўлса-да, пешқадам бўлиб турибди"
Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 4-тур ўйинларига якун ясалади. Турнинг марказий учрашувида "Оқ-тепа" пешқадам "Нурафшон"ни қабул қилади.
Биз ўйиндан олдин мезбонлар аъзоси Олим Новкаровнинг фикрлари билан қизиқдик.
- "Нурафшон" гарчи лига дебютанти бўлса-да, пешқадам бўлиб турибди. Учта ўйинда ғалаба қозонганлигининг ўзиёқ бугунги рақибимизнинг кучидан дарак беради. Аммо биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бизни бундай бошқа натижа қониқтирмайди.
Биз биринчи учрашувда мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳозир ўз ўйинимизни топиб улгурдик. Рақибни тажрибали мутахассис Геннадий Кочнев бошқаряпти. Жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Шу қаторда бизнинг мақсад ҳам олий лига. Демак, бугун қизиқарли учрашув бўлади, - дейди Олим Новкаров.
Фикрлар