UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Олий ва Биринчи Лига клублари матбуот котиблари учун ўқув семинари ўтказилади Янгиликлар

Олий ва Биринчи Лига клублари матбуот котиблари учун ўқув семинари ўтказилади

Бир кунлик назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олган ўқув семинарини Осиё Футбол Конфедерацияси Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкарни олиб боради.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 2014-2018 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури асосида 26 февраль куни Тошкентдаги Miran International меҳмонхонасида Олий ва Биринчи лига футбол клублари матбуот котиблари учун халқаро ўқув семинари бўлиб ўтади.

Бир кунлик назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олган ўқув семинарини Осиё Футбол Конфедерацияси Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкарни олиб боради.

Шу муносабат билан Олий Лига ва Биринчи Лига клубларидан ушбу семинарда иштирок этадиган клуб матбуот котибини тавсия қилиб, иштирокчининг тўлиқ исм-фамилияси, алоқа маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили)ни 18 февраль, сешанба кунига қадар media@the-uff.com электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Ушбу семинар Олий лига ва Биринчи лига мусобақаларида иштирок этаётган клубларнинг матбуот билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириб, Ўзбекистонда профессионал футбол тарғиботини ривожлантириш ва футбол клубларининг мухлислар орасидаги обрў-эътиборини оширишга ёрдам беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика