UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  1 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  0 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  7 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  15 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  7 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1

Олий лиганинг энг кучли 33 футболчиси Янгиликлар

Олий лиганинг энг кучли 33 футболчиси

Олий лигамизда навбатдаги мавсум ҳам якунига етди ва ҳозир клублар қишки таътилни ўтказишмоқда.

Бундан кейин то янги мавсумга тайёргарлик бошлангунча сарҳисоб даври бўлади: чемпионат якунлари таҳлил қилинади, статистик маълумотлар мухлислар эътиборига ҳавола қилинади ва албатта энг яхшилар аниқланади. Сайтимиз мавсум давомида миллий чемпионат баҳсларини имкон қадар ёритиб борди. Энди эса бемалол йил давомида яхши ўйин кўрсатган футболчиларни келтириб ўтсак бўлади.

Сайт ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда олий лиганинг энг кучли 33 футболчисини аниқлаб олдик. Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз. 33 нафар энг яхши футболчини аниқлаб олиш учун ҳар бир турдан кейин сайтимизда бериб борилган “Турнинг рамзий терма жамоаси”га алоҳида урғу бердик. Яна шуни айтиш лозим, 4-4-2 схемаси бўйича танлаб олинган футболчиларни ҳар бир чизиққа учтадан қўйиб чиқдик.  



ДАРВОЗАБОНЛАР
Александр Лобанов (“Пахтакор”)
Элдор Суюнов (“Насаф”)
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Дарвозабонлар борасида энг яхши учлик сифатида Лобанов, Суюнов ва Нестеров вариантида тўхталдик. Чунки ҳар учала посбон ҳам жорий мавсум ўзларини яхши кўрсата олишди.

ҲИМОЯЧИЛАР



(Ўнг қанот):  
Шуҳрат Муҳаммадиев (“Насаф”)
Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)
Иброҳим Раҳимов (“Локомотив”)

Ўйлашимизча, ўнг қанот ҳимоячиларига ҳеч кимда эътироз бўлмаса керак. Негаки “Насаф” вакили Шуҳрат Муҳаммадиев бу йил ўзини тўлиқ намоён этиб, натижада терма жамоадан жой олди. Шунингдек, Акмал Шораҳмедов билан Иброҳим Раҳимов ҳам ўзларини кўрсата олишди.

(Чап қанот):
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Акмал Рустамов (“Қизилқум”)

Александр Мерзляков ҳеч шубҳасиз мавсум кашфиёти бўлди. Шунингдек, “Машъал” вакили Мирзоҳид Ғофуров ҳам бу йил ўзини кўрсата олди. Акмал Рустамовга келсак, тажрибали ҳимоячи бир неча йилдирки яхши ўйин намойиш этмоқда.   
 



(Марказ-1):
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Ҳамза Каримов (“Насаф”)



(Марказ-2):
Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”)
Юрий Рижко (“Навбаҳор”)
Сирож Ҳамроев (“Машъал”)



Марказий ҳимоячиларни танлаб олиш кўп ҳам қийин бўлмади. Чунки бу мавсум бир нечта марказий ҳимоячилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Егор Кримецдан тортиб Сирож Ҳамроевгача. Қолаверса, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳамза Каримов, Жаҳонгир Меҳмонов, шунингдек белорусиялик легионер Юрий Рижко чемпионатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан жой олишди.  



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

(Ўнг қанот):
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)

Ўнг қанотда яхши ҳаракат қилган футболчиси сифатида аввало Артур Геворкянни айтиб ўтмасак бўлмайди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи худди ўтган йилги каби бу йил ҳам яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, асосан ўнг қанотда ҳаракат қилган Жамшид Искандеров ҳам мавсумни бир текис ўтказди. “Қизилқум” вакили Руслан Вагапов бир нечта ўйинларда етакчилик қобилиятини намойиш этди.  



(Чап қанот):
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)
Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

Чап қанот ярим ҳимоячиларидан биринчи навбатда Сардор Рашидовни айтиб ўтиш жоиз. Жиззахлик фтуболчи рақибларни алдаб ўтиш ҳамда жарима тўпларини моҳирона амалга ошириши билан ажралиб турди. Бундан ташқари, Фаррух Сайфиев билан Жасур Ҳасанов ҳам кўп ўйинларда ўз жамоаларига ёрдам беришди.



(Марказ-1):
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)
Зафар Тўраев (“Машъал”)
Шакер Зуаги (“Олмалиқ”)



(Марказ-2):
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)
Суҳроб Неъматов (“Бухоро”)
Суҳроб Бердиев (“Сўғдиёна”)

Худди марказий ҳимоячилар каби энг кучли марказий ярим ҳимоячиларни аниқлаб олиш ҳам унчалик қийинчилик туғдирмади. Легионерлардан Кахи Махарадзе билан Шакир Зуаги алоҳида ажралиб турган бўлса, “Машъал”даги Зафар Тўраев чин маънода кашфиёт бўлди. Эркин Бойдуллаев эса ўз тажрибасига таянган ҳолда ҳаракат қилди. Шунингдек, Суҳроб Неъматов билан Суҳроб Бердиев ҳам яхши ўйин намойиш этишди.  

ҲУЖУМЧИЛАР



(1-гуруҳ):
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
Александр Гейнрих (“Локомотив”)



(2-гуруҳ):
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”)
Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)



Ҳужум чизиғидан Қўзибоев, Сергеев, Гейнрих, Пардаев, Эркинов, Тожиев сингари футболчилар ўрин олишди. Шу пайтгача биринчи лигада ўйнаб келган Зоҳир Қўзибоев олий лигада ўзининг биринчи мавсумидаёқ тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Натижада кўпчилик у ҳақда гапира бошлади. Игорь Сергеев эса жамоасининг муҳим голларини урди.



Иккинчи давра арафасида “Локо” таркибига келиб қўшилган Александр Гейнрих етакчиликни ўз қўлига олди. “Бунёдкор” захирасида қолиб кетган Пардаев “Пахтакор”га ўтгач, тезда тўпурарлик маҳоратини намойиш этишга тушди. Шунингдек, Фарҳод Тожиев билан Шаҳбоз Эркинов ҳам ўзларини кўрсата олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика