Олий Лига, Ўзбекистон Биринчилиги ва Кубоги баҳсларида ишлайдиган ҳакам ва назоратчилар тасдиқланди

Narzulla Saydullayev
5 мар 2015, 17:46
ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар Қўмитаси бу йилги назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтган ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади.
Бу йилги аттестация жараёнидан муваффақиятли ўтган жами 34 нафар назоратчи, 42 нафар ҳакам ва 79 нафар лайнсменлар янги мавсумда Олий Лига, Ўзбекистон Биринчилиги ва Кубоги баҳсларида ишлайдилар.

Бу йилги мавсум учун аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳакам ва назоратчилар рўйхатини Хужжатлар бўлимидан юклаб олиш мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com