UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  1 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  4 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  9 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7

Олий лига. Чемпионлар янги мавсумни қандай натижа билан бошлашган? Янгиликлар

Олий лига. Чемпионлар янги мавсумни қандай натижа билан бошлашган?

Кеча ҳисоб бўйича XXIV миллий чемпионат баҳсларига старт берилди.
Амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади. Бундан олдин чемпион жамоа 2 бор кейинги мавсумни дуранг билан бошлаган.

1997 йилги чемпион МҲСК кейинги йилнинг биринчи турида "Косонсой" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

1998 йилда чемпионликка эришган "Пахтакор" эса кейинги йилнинг дастлабки турида "Дўстлик" билан муросага келган - 1:1.

Фақат бир марта чемпион жамоа янги мавсумни мағлубият билан бошлаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 2002 йилнинг биринчи турида Қаршида "Насаф"га ютқазиб қўйган.

Охирги 12 йилда чемпион мавсумни ғалаба билан бошлаганди. "Олмалиқ" дуранг билан ушбу анъанага барҳам берди.

Қуйида барча чемпион жамоаларнинг кейинги мавсумнинг илк турида қайд этган натижалари келтирилган: Чемпион жамоа номи биринчи ёзилган. 1992 йилда иккита чемпион бўлган.

1993
"Пахтакор" - "Динамо С" 2:0
"Нефтчи" - "Орол" 3:2

1994
"Нефтчи" - "Орол" 3:1

1995
"Нефтчи" - "Динамо С" 4:0

1996
"Нефтчи" - "Атласчи" 4:3

1997
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0

1998
МҲСК - "Косонсой" 1:1

1999
"Пахтакор" - "Дўстлик" 1:1

2000
"Дўстлик" - "Қизилқум" 2:0

2001
"Дўстлик" - "Бухоро" 3:1

2002
"Нефтчи" - "Насаф" 0:2

2003
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 5:1

2004
"Пахтакор" - "Трактор" 5:0

2005
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 5:0

2006
"Пахтакор" - "Динамо" 3:0

2007
"Пахтакор" - "Металлург" 4:0

2008
"Пахтакор" - "Нефтчи" 2:0

2009
"Бунёдкор" - "Динамо" 1:0

2010
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:1

2011
"Бунёдкор" - "Машъал" 2:0

2012
"Бунёдкор" - "Машъал" 1:0

2013
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:0

2014
"Бунёдкор" - "Қизилқум" 2:1

2015
"Пахтакор" - "Олмалиқ" 1:1



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика