UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  24 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Олий лига, 5-тур. Статистика ва фактлар Янгиликлар

Олий лига, 5-тур. Статистика ва фактлар

Миллий чемпионатимизнинг 5-турига ҳам якун ясалди.

Ушбу йилги чемпионатимиз старти аввалида кўпчилик қизиқарли ва бошқачароқ дебют кутишганди. Кимнингдир кутгани амалга ошгандир, яна кимнингдир йўқ. Биз эса 5-тур статистикаси билан таништириб ўтамиз. Ушбу турда катта бир сенсацион натижа бўлгани йўқ. 



Деярли кутилган натижа ва ўйинлар. Бу турда иккита марказий баҳс мақомига эга бўлган учрашувлар бўлиб ўтди. Иккаласи ҳам Тошкентда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жамоалари ўртасида. Тошкент дербисида "қалдирғочлар" ва "темирйўлчилар" муроса кўчасини танлашди. "Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинида эса "шерлар" амалда бекорга пешқадамликни ўз қўлларида ушлаб туришмаганини исботлай олишди. 




5-тур статистикаси:


Киритилган голлар: 14
Ғалабалар: 5
Мезбон жамоа ғалабаси: 3
Меҳмон жамоа ғалабаси: 2
Дуранг: 2
Энг қўпол ўйин: "Сўғдиёна" - "Бухоро" 0:1 (7 та огоҳлантириш ва 1 четлатиш)
Энг тартибли ўйин: "Қизилқум" - "Машъал" ва "Металлург" - "Навбаҳор" (3 та огоҳлантириш)
Энг қўпол жамоа: "Бухоро" (4 та огоҳлантириш ва четлатиш)
Энг тартибли жамоалар: "Насаф", "Локомотив", "Машъал"
Томошабоп ўйин: "Андижон" - "Динамо" 2:3
Энг кўп ишқибоз ташриф буюрган ўйин: "Насаф" - "Нефтчи" 2:1 (8750 томошабин)
Энг кам ишқибоз ташриф буюрган ўйин:"Металлург" - "Навбаҳор" 2:0 (2445 томошабин)
Томошабинлар ташрифи жами: 43276 томошабин
Ўртача томошабинлар ташрифи ҳар бир ўйинга: 6182 томошабин
Турнинг кутилмаган натижаси: "Сўғдиёна" - "Бухоро" 0:1
Турнинг энг яхши жамоаси: "Динамо"
Огоҳлантиришлар сони: 36
Четлатишлар: 1




Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика