UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  0 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  24 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  21 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  30 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7

Олий лига. 4-тур. «Машъал», «Насаф» ва «Пахтакор»да ғалабалар Янгиликлар

Олий лига. 4-тур. «Машъал», «Насаф» ва «Пахтакор»да ғалабалар

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтди.

Муборакдаги ўйинда биринчи хавфли ҳужум меҳмонлар томонидан амалга оширилди. Мурзоевнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

13-дақиқада "Машъал"нинг кетма-кет икки ҳужуми самарасиз якунланди. Тўраевнинг зарбаси ҳимоячи қўлига тегди лекин ҳакам масофа яқин деб топди. 15-дақиқада ҳисоб очилди. Жаҳонгир Жиямуродовнинг ошириб берган тўпини 20 метр масофадан Жамшид Ҳасанов кучли зарба билан дарвозани ишғол этди. 22-дақиқада Неманья Йованович Санжар Қувватовга нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.

28-дақиқада Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбасини Хонимқулов қийинчилик билан дарвоза чизиғидан олиб чиқди. 35-дақиқада Зафар Тўраев бирга-бир чиқиб бораётганда Иномов қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

55-дақиқада Зоҳир Қўзибоевнинг зарбасидан сўнг Хонимқулов тўпни қайтарди. 62-дақиқада Ислом Иномов ўз жарима майдони ичида Сирож Ҳамроевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Нуқтадан Зафар Тўраев адашмади ва гол урди - 2:0.

65-дақиқада ҳисоб қисқарди. Арслонмурод Амановнинг ошириб берган тўпини Адриан Кашкавал дарвозага йўллади - 2:1.

77-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев тезлиги эвазига бирга-бир вазиятга чиқиб бориб бироз ноаниқ зарба берди.

83-дақиқада мезбонлар яна гол уришди. Сирож Ҳамроевни ҳимоядан ошириб берган тўпига ҳужумда биринчи бўлиб Қўзибоев етиб борди ва ҳимоячини алдаб тўпни дарвозага аниқ йўллади - 3:1.

Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди.


«Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 3:1
12 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Коваленко, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, Д.Мухторов
Назоратчи: И.Мустафин.

Голлар:
Жамшид Ҳасанов 15, - 1:0 (Жаҳонгир Жиямуродов).
Зафар Тўраев 64 пенальти, - 2:0 (Сирож Ҳамроев).
Адриан Кашкавал 65, - 2:1 (Арсанмурад Аманов)
Зоҳир Қўзибоев 83, - 3:1 (Сирож Ҳамроев).

"Машъал": 1.Санжар Қувватов, 5,Ғиёсжон Комилов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 20.Шерзод Файзиев, 10.Жамшид Хасанов (13.Шаҳзод Шайманов, 75), 88.Қаҳрамон Баҳодиров (27.Владислав Иванов, 58), 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 22.Сирож Ҳамроев, 90.Зафар Тўраев (77.Достон Абдураҳмонов, 89), 55.Никита Букаткин, 26.Зоҳир Қўзибоев (c).
Захира: 30.Ботир Носиров, 70.Шоҳруҳ Достонов, 16.Холмурод Холмуродов, 8.Аббос Омонов.

"Олмалиқ": 16.Умид Ҳонимқулов, 7.Ғулом Ўрунов (9.Ислом Исоқжонов, 64), 8.Сахоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 17.Камолиддин Мурзоев, 19.Ислом Иномов (c), 21.Саламат Қутибоев, 55.Адриан Кашкавал, 70.Арслонмурод Аманов (3.Азамат Исроилов, 84), 77.Жаҳонгир Абдумўминов, 84.Неманья Йованович (27.Никита Павленко , 46).
Захира: 1.Темур Ғаниев, 35.Никита Шквирин, 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 11.Зоҳир Пиримов.

Огоҳлантиришлар:
Неманья Йованович 22, Ислом Иномов 35, Жаҳонгир Жимуродов 48, Қаҳрамон Баҳодиров 53

----------

Навоийдаги баҳс старт олди. Ўйин мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Вячеслав Шевченко бошлаб берган ҳужумни меҳмонлар катта қийинчилик билан бартараф этдилар. 8-дақиқада Сергеев бурчак зарбасидан кейин тўпни чалқанчасига тепди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 12-дақиқада Деркачнинг жарима зарбасидан сўнг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 14-дақиқада Акмал Рустамовнинг 30 метрлар узоқликдан йўллаган жариба зарбасини Лобанов ушлаб олди.

21-дақиқада Каримовнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди, Искандеров такроран берган зарбани ҳимоячи қайтариб қолди. 32-дақиқада Акмал Рустамовнинг амалга оширган жарима зарбасига Квесиешвили муваффақиятли нуқта қўя олмади. 36-дақиқада Андреевнинг тўп оширишидан кейин Искандеров ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

51-дақиқада Искандеровнинг 28 метрлардан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

60-дақиқада Кримец тўпни Сергеевга оширди, Игорь гол урди. Аммо ҳакам негадир голни инобатга олмай пенальти белгилади. 61-дақиқада Андреев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 0:1

88-дақиқада Фаррух Ҳайдаровнинг дарвозадан 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Лобанов катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

90+5-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Қарши ҳужумда 6 нафар футболчи "Қизилқум" ҳимоячиси ва дарвозабони билан ёлғиз қолди ва Мерзляков гол урди. Бу вазиятда тўпни унга Козак ошириб берди - 0:2.

Сўнгги дақиқада Наврўзбек Алимов ҳакам томонидан иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.

Учрашув 0:2 ҳисобида ўз якунига етди.

«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:2
12 апрель 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
А.Асимов, М.Саидқосимов (Тошкент), А.Снетков, Д.Жалимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Голлар:
Станислав Андреев 61 пенальти, - 0:1 (Егор Кримец).
Александр Мерзляков 90+5, - 0:2 (Владимир Козак).

"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов, 8. Акмал Рустамов (6. Фарруҳ Ҳайдаров, 70), 9. Вячеслав Шевченко, 10. Баҳриддин Ваҳобов (26. Алишер Холиқов, 82), 11. Алишер Саноев, 20. Ғайрат Жумаев (14. Файзулла Қамбаров, 54), 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 33. Андрей Деркач, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов.
Захира: 22. Артём Макосин, 17. Феруз Бобоқулов, 19. Руслан Санаев, 24. Асқаржон Муҳиддинов.

"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Аднан Ороховац, 8. Шерзодбек Каримов (9. Жалолиддин Машарипов, 59), 10. Жамшид Искандеров (16. Наврўзбек Алимов, 80), 11. Игорь Сергеев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 23. Александр Мерзляков, 24. Давронбек Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак.
Захира: 1. Никита Рибкин, 5. Акбаржон Исматуллаев, 13. Искандар Шайқулов, 18. Баҳодир Пардаев, 20. Анвар Солиев.

Огоҳлантиришлар: Эркин Жабборов 60, Миржалол Қурбонов 87, Наврўзбек Алимов 88, Азизбек Усмонов 90+3.

Четлатиш: Наврўзбек Алимов 90+6.


----------


Учрашув бошланди. 15-дақиқада Суҳроб Неъматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 24-дақиқада Абибуллаевнинг зарбаси дарвозага етиб бормади. 29-дақиқада Юсупов бурчак тўпини амалга оширди, мезбонлар ҳимоячилари тўпни қайтаришди. 33-дақиқада Артур Геворкян чап қанотдан жарима  майдончасига ёриб кириб, зарба берди. Турдалиев маҳорат кўрсатиб, тўпни бартараф этди.

47-дақиқада ҳисоб очилди Илҳом Шомуродов Артур Геворкян узатиб берган тўпни қийинчиликсиз дарвозага йўллади - 0:1. 

49-дақиқада Зайниддин Тожиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Элдорбек Суюнов бартараф этди. 52-дақиқада Чап қанотдан жарима майдони ичига узатилган тўпни Евгений Кочнев боши билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.

59-дақиқада Артур Геворкян чамаси 30 метрлар масофадан тўпни дарвозабон устидан ташлашга уриниб кўрди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

61-дақиқада "Насаф" жарима майдончасига ҳаволатиб узатилган тўпни Зайниддин Тожиев боши билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.

84-дақиқада Артур Геворкян чап қанотдан жарима майдончасига катта тезликда кириб борди ва тўпни узоқ бурчакка йўллади - 0:2.

Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) 0:2
12 апрель 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
В.Серазетдинов, Р.Нугманов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.

Голлар:
Илҳом Шомуродов 47, - 0:1 (Артур Геворкян).
Артур Геворкян 84, - 0:2.

"Бухоро": 21.Фаррух Турдалиев, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 5.Евгений Кочнев (15.Жамшид Ҳасанов, 55), 7.Сухроб Неъматов (11.Отабек Исроилов, 72), 8.Виталий Пламадела, 10.Зайниддин Тожиев, 18.Дилявер Абибуллаев, 23.Богдан Хауши, 30.Ахрор Умаржонов (77.Алибобо Раҳматуллаев, 62).
Захира: 12.Александр Корнейчук, 14.Вячеслав Понамарёв, 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Жамолиддин Убайдуллаев.

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (38.Дониёр Нарзуллаев, 90), 15.Рой Рок, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (7.Акрам Бахритдинов, 67), 27.Илҳом Юнусов (33.Одилжон Ҳамробеков, 77), 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 6.Азизжон Ғаниев, 23.Шерзод Аъзамов.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳ Гадоев 5, Богдан Хауши 24, Евгений Кочнев 45, Сухроб Неъматов 64, Илҳом Юнусов 74, Ҳасан Асқаров 81, Илҳом Шомуродов 86.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика