UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  0 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0

Олий лига-2013. Ислом Тўхтахўжаев кетма-кет иккита ўйинда дублга эришган ягона ҳимоячи Янгиликлар

Олий лига-2013. Ислом Тўхтахўжаев кетма-кет иккита ўйинда дублга эришган ягона ҳимоячи

Олий лиганинг 25-турида "Локомотив" ўз уйида "Навбаҳор" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев дублга эришди. Эътиборлиси мураббийлар қарорига кўра ярим ҳимояда ўйнаётган Тўхтахўжаев учта ўйиндан буён гол урмоқда. 23-турда "Нефтчи"га қарши ўйинда ҳимоячи мавсумдаги дастлабки (!) голини урди. Кейинги турда Ғузорда "Шўртан"га қарши кечган баҳсда бир йўла иккита гол уришга эришди. Юқорида ёзилганидек "Навбаҳор" дарвозасига ҳам иккита тўп киритилди. 

2013 йилги мавсумда кетма-кет иккита ўйинда дублга эришиш холати икки бор қайд этилганди. 

"Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев дастлабки учта турда иккитадан гол урганди. "Бунёдкор" тўпурари Олександр Пишур эса 6 ва 7-турларда дублга эришганди. Агар "темирйўлчилар" ҳимоячиси сўнгги турда ҳам дублга эришса Фарҳод Тожиевнинг мавсум рекордини такрорлайди. 

Ушбу мавсумда Ислом Тўхтахўжаев кетма-кет иккита ўйинда дублга эришган ягона ҳимоячи бўлиб тарихда қолади. Сабаби 25-турда бошқа ҳеч қайси ҳимоячи иккита гол урмаган. Мавсум тугашига эса битта тур қолди холос.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика