UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

Олий лига. 2-тур учрашувлари “Спорт” ТВда кўрсатиладими? Янгиликлар

Олий лига. 2-тур учрашувлари “Спорт” ТВда кўрсатиладими?

Бу саволга жавобан “Ҳа” дейишимиз мумкин. Фақат қайси ўйинлар? Бу саволга эса қуйидагича жавоб топдик.
Бизга маълум бўлишича, “Спорт” телеканали 2-турдан ўрин олган еттита учрашувдан фақат иккитасини кўрсатади. Ва ҳар иккала ўйин ҳам душанба куни эфирга кетади.

Биринчиси, “Олмалиқ” – “Сўғдиёна” баҳси (24 март, соат 16:15). Иккинчиси, “Локомотив” – “Насаф” ўйини (24 март, соат 21:55). “Локомотив” иштирокидаги беллашув ҳам бошқа ўйинлар қатори эртага бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўйин душанбага кўчирилган. ТВ дастурда эса эртага 21:55дан бошлаб “Локомотив” – “Насаф” учрашуви намойиш этилади деб ёзилган, аммо ўйин эртага бўлиб ўтмаслигини инобатга олсак, ўрнига Англия чемпионатидан ўрин олган учрашув қўйилади.

Бу турда шунингдек, “Нефтчи” – “Пахтакор”, “Қизилқум” – “Андижон”, “Машъал” – “Бунёдкор”, “Динамо” – “Металлург”, “Бухоро” – “Навбаҳор” баҳслари ҳам ўтказилади, лекин айрим сабабларга кўра, бу ўйинлардан бирортаси “Спорт” ТВда эфирга кетмайди. Бизга маълум бўлишича, вилоятлардаги ўйинларнинг видеоёзуви анча сифатсиз бўлиб, “Спорт” ТВ талабларига жавоб бермаяпти. Натижада ўша ўйинлар фақат вилоят телевидениеси орқали намойиш этилмоқда, марказий каналда эса кўрсатилмаяпти.

Ўзбекистонда футбол ривожи учун ТЕЛЕВИДЕНИЕнинг тутган ўрни жуда катта ва муҳим. Қолаверса, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб айтганда, умуман замонавий футболни ТВсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Олий лига тур ўйинларини газеталар, сайтлар ҳарқанча ёзишмасин, учрашувлар ТВ орқали намойиш этилмас экан, одамларнинг қизиқишини ошириб бўлмайди. Бунинг учун вилоятлардаги телевидение ҳам аллақачон замонавий тарзда ишлайдиган даражага чиқиши шарт. Яъни, ўйин вақтида бир ё иккита камера эмас, камида бешта камера ишлаши керак. Шундагина “Спорт” ТВ ҳам сифатли кадрга эга бўлади.

ОФК талабларига кўра, ҳар бир турнинг ҳеч бўлмаса иккита ўйини жонли эфирда намойиш этилиши керак. Қолган учрашувларни ёзув ҳолида узатса ҳам бўлади. Қачонки, шундай йўл тутилсагина ОФКнинг бизга бўлган эътибори ошади, бу эса чемпионлар лигасида ўринларимиз сони ошишига олиб келади. Ҳозир “Спорт” ТВ пойтахтдаги ҳамма ўйинларни анча сифатли ҳолатда намойиш этмоқда ва бу ўз навбатида мухлисларнинг олқишига сабаб бўмоқда. Лекин вилоят телевидениелари ҳамон уйқуда. Олий лигага бўлган эътиборни ошириш учун вилоятлардаги ТВ ходимлари профессионал тарзда ишламас экан, ҳозирги аҳвол билан бир нимага эришишимиз ниҳоятда мушкул.

Изоҳ
: Олий лиганинг 1-туридаги иккита ўйин (“Бунёдкор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри), “Олмалиқ” – “Металлург” (ёзиб олинган ҳолда) “Спорт” ТВ орқали намойиш этилди. Бу сафар ҳам иккита учрашув кўрсатилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика