UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  16 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта юртимизда олий лиганинг 13-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон

Элдор Суюнов "Насаф"

Рамзий терма жамоамиз дарвозасини "Насаф" посбони Элдор Суюновга ишониб топиширга қарор қилдик. Элдор "Динамо" билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг дарвозаси томон 10та аниқ зарба берилганди, дарвозабон бир қатор вазиятларда жуда қийин тўпларни қайтаришга муваффақ бўлди.



Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив"
Хайрулла Каримов "Бунёдкор"
Ислом Иномов "Олмалиқ"

"Локомотив" Ғузордан йирик ғалаба билан қайтди. Вадим Абрамовнинг сафардаги ғалабасида ҳимоячиларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Улар орасида Ислом Тўхтахўжаевнинг хизмати беқиёс.

Тажрибали Хайрулла Каримов Сергей Лушан ишонч билдирган ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. Футболчи "Андижон" билан сафардаги баҳсда ҳимоя ва бутун жамоани бошқарди. Натижада "қалдирғочлар" "бургутлар"ни таслим қилишди.



Яна бир тажрибали ҳимоячи Ислом Иномов ҳам рамзий термадан жой олди. У "Олмалиқ" билан бирга "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Бундан ташқари ҳимоячи жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячилар
Жасур Ҳасанов "Локомотив"
Кахи Махарадзе "Пахтакор"
Ғулом Ўрунов "Олмалиқ"
Акмал Холматов "Нефтчи"
Достон Ҳамдамов "Бунёдкор"

Катта Жасур Ҳасанов Ғузордаги ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. У ўз қанотида рақибларга умуман тинчлик бергани йўқ. Битта гол урди ва битта голли пас оширди. Тажрибали ярим ҳимоячи жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди.



"Пахтакор"нинг грузиялик легионери Кахи Махарадзе "Машъал" билан учрашувда ажойиб ўйнади. У голли пас ошириш билан бирга ўзи ҳам муборакликлар дарвозасига гол урди. Ўтган ҳафта ўз терма жамоасида ўйнаб қайтган футболчи юқори савияда ўйнай олди.

"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов жамоасининг сенсацион мағлубиятидан қутқариб қолди десак бўлади. Сабаби "Сўғдиёна" сафарда "Олмалиқ"ни мағлуб этаётганда Ўрунов кетма-кет иккита гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.



Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида ўйнаб қайтган Достон Ҳамдамов "Андижон"га қарши тўлиқ ўйнади. У нафақат сўнгги дақиқада гол урди, балки бир неча марта рақиб посбонини ҳушёрлигини синаб кўрди. Агар сал омади келганида Достон шу куни хет-трик қайд этиши мумкин эди.

Акмал Холматов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Тажрибали ярим ҳимоячи олий лиганинг сўнгги 3та турида гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар
Илҳом Шомуродов "Насаф"
Бахриддин Ваҳобов "Қизилқум"

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов шу турга қадар 2та гол урганди. "Динамо" билан баҳсда Шомуродов бирданига дублга эришди. Рўзиқул Бердиев айтганидек агар Илҳомни тинч қўйсак гол уришда давом этар. Ҳужумчига омад тилаймиз.



Бахриддин Ваҳобов бу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда деб бемалол айта оламиз. Тажрибали ҳужумчи 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 14та гол урди. 13-турда у "Навбаҳор" дарвозасига 3та тўп киритди. Март ва май ойининг энг яхши футболчиси бўлган Ваҳобов навбатдаги бор рамзий термадан ўрин олди.


Бош мураббий
Вадим Абрамов - "Локомотив"
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ғузордан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жамоа устози Вадим Абрамов ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Темирйўлчилар" олий лигада кетма-кет 4та ўйинда ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика