UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  2 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  93 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Олий лига. 13-тур. "Олмалиқ", "Металлург" ва "Қизилқум"да ғалабалар Янгиликлар

Олий лига. 13-тур. "Олмалиқ", "Металлург" ва "Қизилқум"да ғалабалар

Бугун олий лиганинг 13-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтди.

Олмалиқдаги ўйиннинг 3-дақиқасида Санжар Рашидов чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан гол урди - 0:1. 30-дақиқада Зоҳир Пиримонвнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. 39-дақиқада Иномов 10 метрлардан ноаниқ зарба берди. 40-дақиқада Ғулом Ўрунов жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди - 1:1. Тайм сўнггида Ғулом Ўрунов жарима тўпидан иккинчи голни меҳмонлар дарвозасига урди - 2:1.

54-дақиқада Исломбек Исоқжонов рақиб жарима майдони ичида пенальти ишлади. Йовановичнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

70-дақиқада Ислом Иномов ҳисобни оширди - 3:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 3:1
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Голлар: Санжар Рашидов 3, - 0:1. Ғулом Ўрунов 40, - 0:1. Ғулом Ўрунов 45+2, - 2:1. Ислом Иномов 70, - 3:1 (Никита Павленко).
Амалга оширилмаган пенальти: Неманья Йованович 54 (дарвозабон)
"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 7.Ғулом Ўрунов, 11.Зоҳир Пиримов (70.Арслонмурод Омонов, 66), 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қутибоев (8.Саҳоб Жўраев, 46), 27.Никита Павленко, 55.Адриан Кашкавал, 77.Жаҳонгир Абдумўминов (9.Исломбек Исоқжонов, 53), 84.Неманья Йованович.
Захира: 1.Темур Ғаниев, 3.Азамат Исроилов, 6.Муҳаммад Исаев, 14.Дониёр Исмоилов,

"Сўғдиёна": 31.Михаил Спиридонов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов, 8.Сухроб Қобилов, 10.Жасур Ҳакимов, 21.Акмал Абдураҳмонов (20.Вусол Магерамов, 67), 22.Сайдулло Раҳматов, 24.Асил Бегимқулов, 28.Санжар Рихсибоев (9.Анвар Ражабов, 63).
Захира: 1.Михаил Наумов, 2.Дилмурод Икромов, 3.Илҳом Комилов,  11.Нодир Ибрагимов, 23.Бобир Қосимов.

Огоҳлантиришлар:
Сайдулло Раҳматов 14, Собир Ҳамидов 28

Бухородаги баҳснинг 32-дақиқасида Саиджон Абдужабборов ҳисобни очди - 0:1. Орадан кўп ўтмай Аюбхон Нўъмонов дарвозабоннинг хатосидан сўнг гол урди - 0:2. Шахзод Нурматов 90-дақиқада ҳисобни йириклаштирди - 0:3. Баҳсда бошқа гол урилмади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод) 0:3
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Саиджон Абдужабборов 32, Аюбхон Нўъмонов 40, Шахзод Нурматов 90 (Руслан Вагапов)
"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Нозим Умуров, 14.Вячеслав Пономарев, 16.Жамшид Ҳасанов, 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Жамолидддин Убайдуллаев (18.Дилявер Абибуллаев, 54) (77.Алибобо Раҳматуллаев, 80), 20.Ислом Холиқов (8.Виталий Пламадела, 40).
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов,  15.Равшан Асланов, 23.Богдан Хауши, 39.Баҳром Нарзуллаев,

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Шахзодбек Нурматов, 14.Даврон Каримқулов, 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Мурод Тошматов, 77.Саиджон Абдужабборов, 88.Жавлон Мирабдуллаев.
Захира: 32.Сухроб Султонов, 6.Дилмурод Каримов, 15.Алишер Зиёвуддинов, 17.Нозим Эсонов, 21.Сардор Расулов, 23.Миртўра Акбаров, 55.Зоҳид Абдуллаев.

 

Навоийдаги ҳисобни Бахриддин Ваҳобов очди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб тенглашди. Мўйдин Мамазулумов гол урди - 1:1. 21-дақиқада Санъат Шиховнинг тўп узатишидан сўнг, Мамазулунов ўз жамоасини олдинга олиб чиқди - 1:2. Фарруҳ Ҳайдаровнинг тўп узатишидан сўнг, мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов дарвозадан чамаси 25-30 метрлар узоқликдан кучли зарба йўллаб, дарвозабон Хуршид Хўжаевни доғда қолдирди — 2:2.

77-дақиқада Рижко ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан қайтарди. Ваҳобов пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 3:2. Учрашув шу ҳисоб билан ўз якунига етди.


«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган) 3:2
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Бахриддин Ваҳобов 3, - 1:0 (Вячеслав Шевченко). Мўйдин Мамазулумов 7, - 1:1. Мўйдин Мамазулумов 21, - 1:2 (Санъат Шихов). Бахриддин Ваҳобов 38, - 2:2 (Фарруҳ Ҳайдаров). Бахриддин Ваҳобов 77 пенальти, - 3:2. 
"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов, 6. Фарруҳ Ҳайдаров,8. Акмал Рустамов, 9. Вячеслав Шевченко (21. Миржалол Қурбонов, 81), 10. Баҳриддин Ваҳобов (26. Алишер Холиқов, 88), 11. Алишер Саноев (20. Ғайрат Жумаев, 67), 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 33. Андрей Деркач, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 30. Сарваржон Холматов, 14. Файзулла Қамбаров, 19. Руслан Санаев,

"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук (46. Хуршид Хўжаев, 12), 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азимжон Аҳмедов, 9. Илҳомжон Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (20. Улуғбек Бақоев, 73), 25. Мўйдинжон Мамазулунов (17. Азамат Бобожонов, 76), 27. Раббимжон Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (с), 50. Юрий Рижко, 89. Бобиржон Акбаров.
Захирадагилар: 6. Суннатилла Мамадалиев, 21. Аъзамжон Алиев, 22. Шахбоз Эркинов, 91. Сергей Георгиев.

Огоҳлантиришлар: Андрей Деркач 27, Дилшод Жабборов 29, Улуғбек Бақоев 71, Азизбек Усмонов 78
Четлатиш: Азизбек Усмонов 79
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика