UZ

Сўнгги янгиликлар

18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 18:30Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  6 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  17 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  21

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 11-тур беллашувлари бўлиб ўтди.
Бу турда кутилмаган сенсацион натижалар қайд этилмади.
Қуйида 11-турнинг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
Мураббий: Самвел Бабаян.

Кўриб турганингиздек, бу сафарги тактикамиз 3-5-2 кўринишда бўлди.
Энди эса рамзий терма жамоага киритилган футболчиларнинг бу турдаги ҳаракатларига қисқача изоҳ бериб чиқамиз.


Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”)
Тошкент дербисида Зуҳуров ўзини яхши томондан кўрсата олди. Бир нечта вазиятларда жамоасини голлардан қутқарди, ўтказиб юборилган голда эса айбни кўпроқ Сергеевга зарба беришга имкон берган ҳимоячи ўз бўйнига олса бўлади.



Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").

“Машъал”нинг марказий ҳимоячиси Ғиёс Комилов бу мавсум ўсишга эришди. У “Динамо” билан ўйинда ҳам фаоллик кўрсатди.
Акбар Исматуллаев “қалдирғочлар” билан ўйинни юқори савияда ўтказди. Жамоадошларини керакли вақтда керакли паслар билан таъминлаб турди.
“Насаф”нинг словениялик легионери Рой Рок 11-турда гол урди, ўйин давомида у иккинчи голини ҳам киритиши мумкин эди, аммо бироз омад етишмади.



Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Акмал Холматовни “Нефтчи”нинг тирик афсонаси тесак ҳам бўлади. У “Андижон” билан баҳсда гол уришдан ташқари, голли пас ҳам берди.
Олий лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлган Шохруҳ Гадоев учрашувдан олдин ўз совринини қабул қилиб олди ва уни гол билан нишонлади.



Темур Кападзе “Темирйўлчилар” учун жуда ҳам қийин ўтган ўйинда муҳим рол ўйнади. У майдонда шерикларини бошқариб туришда етакчи эканлигини намойиш этди.
Гарчи мағлуб бўлган бўлса ҳам “Бухоро” клуби “Локомотив”га муносиб қаршилик кўрсатди. Ҳаттоки, жамоа сардори Суҳроб Неъматов рамзийга киришга лойиқ ўйин кўрсатди. Пенальти ишлади ва ўзи уни голга айлантирди.
“Динамо”ни сафарда мағлуб этилишига Зафар Тўраевнинг голи сабабчи бўлди.



Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
“Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов бу мавсум ҳазиллашмаяпти. Бу турда ҳам Ваҳобов иккита гол урди.
Игорь Сергеев эса Тошкент дербисида “Пахтакор”га ғалаба келтирувчи голни урди.



Мураббий: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Анъанага кўра марказий ўйинда ғалаба қозонган жамоа бош мураббийи тур рамзий терма жамоасига муносиб кўрилади. Демак, 11-тур рамзийсининг бош мураббийи – Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика