Олич "Вольфсбург"да қолмоқчи

Tolibjon Qosimov
28 сен 2013, 12:14
"Вольфсбург" ҳужумчиси Ивица Олич профессионал фаолиятини тугатмоқчи эмас.
– Мен ўйнашни давом эттирмоқчиман ва айнан "Вольфсбург"да, – дейди Олич Voetbal Nieuws. – Мавсум энди бошланди, менинг режаларим бор. Оилам туфайли ҳеч қаерга кўчиб кетмоқчи эмасман.

2009-2012 йилга қадар Олич "Бавария" сафида ўйнади, бу клубга қарши икки бор майдонга тушиб биронта гол ура олмади.

– Мен "Вольфсбург" сафида "Бавария"га қарши ўйнади ва иккаласи ҳам расво бўлди, – дейди хорватиялик футболчи. – Анъанани ўзгартириш вақти келди. Қийин бўлади, аммо нима учун буни амалга оширишга уриниб кўрмаслик керак?

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru